Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 3 март куни Москва шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

ТИВ хабарида айтилишича, ушбу ЙТҲ оқибатида 1986 йил 4 октябрда Наманган шаҳрида туғилган мамлакатимиз фуқароси Сардорбек Акрамович Ғафуров ҳалок бўлган.
Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси берган хабарга кўра ҳодиса вақтида жароҳат олган 20 ёшли Саиджон Уксан ўғли Урунов 1-сон шаҳар клиник шифохонасига юборилган.
Мазкур масала элчихона Консуллик бўлими назоратида турибди, дейилади хабарда.