Гулнора Каримовани ўз хонадонидан ўғирлаб кетилганини қизи маълум қилмоқда

Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Instagram’га жойлаган сторисда онаси ўз хонадонидан ўғирлаб кетилганлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Repostга таяниб “Соф.уз” сайти ёзмоқда.

Имоннинг сўзларига кўра, уларнинг Тошкентдаги квартирасига прокуратура ходимлари бостириб кириб, дастлаб онасига таҳдид қилган, сўнг уни номаълум томонга олиб кетган.

«Айни пайтда у қаерда эканлигини ва унга нима қилганлигини ҳеч ким билмайди, аммо Швейцариядаги адвокатлар ва прокурорлар хабардор қилинган ва улар чоралар кўрмоқда», — деб ёзди Имон.

Гулнора Каримованинг қизи онаси муддатидан олдин шартли равишда озод қилинганидан кейин, 2018 йил июни охиридан буён Тошкент ҳудудидаги хонадонда яшаётганини тасдиқлади.

Нашр ушбу ҳолат юзасидан изоҳ олиш учун Ўзбекистон Бош прокуратурасига мурожаат қилганида Имон Каримованинг баёноти ҳақиқатга зид эканлигини, жойлаштирилган фотосуратлар эса эски эканлигини маълум қилишган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ёшлар иттифоқи: “россияда паспортини йўқотган мигрантлар ортга қайтарилади”

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегация Санкт-Петербургда ишлаётган меҳнат муҳожирлари ҳаёти билан яқиндан танишган. ...

Санкт-петурбургда тунда уйига қайтаётган сотувчи қизни зўрлаган ўзбекистонлик қўлга олинди

Санкт-Петербургнинг Киров туманида полиция 27 ёшли дўкон ходимасини зўрлаган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда «Аргументи и факти» хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда. Жиноят 18 ...

Туркманистонда ботокс, киприк олдириш, тирноқ ва татуировка қилдирдирган аёллар жаримага тортилиши мумкин

Туркманистонда аёлларга ботокс, киприк олдириш, тирноқ ва татуировка учун жарима солиниши мумкин. Гўзаллик салонлари мижозлари қонунни бузганликлари учун 300-500 манат ...