Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида икки киши овқатдан заҳарланиб, шифохонага тушди.

Жорий йилнинг 3-4 март кунлари Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳарчасида яшовчи А.Деҳқонов туман марказий шифохонаси жонлантириш бўлимига, С.Деҳқонова Қўқон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига овқатдан заҳарланиш – “Ботулизм“ ташхиси билан ётқизилган. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Иллюстратив фото:bac-set.com

Беморларнинг 3 кунлик таомномаси олиб борилган дастлабки эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, 2019 йил 28 февраль куни А.Деҳқонов хонадонида тушлик билан бирга уй шароитида тайёрланган 2 литрли помидор-бодринг консерва маҳсулотини 5 нафар оила аъзолари ва 4 нафар қариндошлари истеъмол қилишган.

2019 йил 3 март куни А.Деҳқоновда бош айланиш, кўнгли айниш, қайд қилиш каби касаллик белгилари кузатилгани сабабли шу куни Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифокори томонидан “Ботулизм бульбар паралич формаси“ ташхиси қўйилиб, реанимация бўлимига ётқизилган.

С.Деҳқонова бош айланиши, кўзига буюмларнинг жуфт кўриниши, ҳолсизланиш касаллик белгилари билан 5 март куни ўрта оғир ҳолатида Қўқон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган. Шифохонада С. Деҳқоновага ҳам “Ботулизм бульбар паралич формаси” ташхиси қўйилиб, реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморлардан меъда ювиндиси, ахлат, сийдик ва қон намуналари олиниб лаборатория таҳлиллари учун Фарғона вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг бактериология лабораториясига топширилган. Шифохонада беморларга “Ботулизм“га қарши зардобларининг А,В ва Е турлари юборилган, ҳозирги кунда тегишли даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон туман Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан овқатдан заҳарланиш қайд этилган хонадонда ўтказилган эпидемиологик суриштирув жараёнида истеъмол қилинган консерва маҳсулоти қолдиғи ва очилмаган 2 дона 2 литрли шиша идишдаги помидор-бодринг консерваси аниқланган, лаборатория таҳлиллари учун намуналар олинган. Қолган 1 дона очилмаган помидор-бодринг консерваси тўкиб ташлаш йўли билан йўқ қилинган.

Оила аъзолари кўрикдан ўтказилганда уларда заҳарланиш хос касаллик белгилари кузатилмаган.

Ўзбекистон туман Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан Яйпан шаҳарчасида тегишли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Хонадонларда аниқланган 187 дона жами 374 литр уй шароитда тайёрланган турли консерва маҳсулотлари истеъмол таъқиқланиб, тўкиб ташлаш йўли билан йўқ қилинган.

Содир бўлган ҳолат Фарғона вилоят ДСЭНМ томонидан назоратга олинган бўлиб, лаборатория текширув натижалари ва беморларга қўйилган якуний ташхис асосида якуний маълумот тақдим этилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвада 32 ёшли наманганлик сардорбек ғафуров ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 3 март куни Москва шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Фото:iz.ru ТИВ хабарида айтилишича, ушбу ...

Назарбоевнинг йил боши мурожаати ҳақида

Бугун 2018 йилнинг 9 январь куни соат 19:00 да Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳар йилгидек, йил бошида қозоқ халқига  қисқача «мурожаат»ини йўллади. (more…)

Жаҳонгир отажоновни лицензиясидан маҳрум қилишди

"Кейинги пайтларда айрим санъаткорлар ўзбошимчалик билан иш тутиб келаётгани сабаб, уларнинг юриш-туриши, кийиниш маданияти, сўзлашуви, яъни муомала маданиятида миллий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400