Ўзбекистон Россия газ компаниясидан 600 миллион доллар қарз бўлиб қолди

Ўзбекистон Россиянинг «Лукойл» компаниясидан 600 миллион доллар қарз бўлиб қолди. Бу ҳақда  «Лукойл»нинг газ қазиб олиш ишлари бўйича катта вице-президенти Азат Шамсуаровга асосланиб «Хабар.уз» ёзмоқда.

Фото:yandex.ru

«Лукойл» Ўзбекистонда «Қандим-Хаузак-Шоди-Қўнғирот» ва «Жануби-Ғарбий Ҳисор» лойиҳаларида маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги битим шартлари асосида ишлайди. Унда қазиб олинган газ асосан Хитойга экспорт қилинади.

Шамсумаров сўзларига кўра, қарз қазиб олинган газнинг барчаси чет элга экспорт қилиниши керак бўлса ҳам, маълум бир қисми Ўзбекистон бозорига йўналтириши сабабли вужудга келган.

Лукойл вице-президенти компания ҳозирда Ўзбекистонда йилига 14,5 миллиард кубометр газ қазиб олишини маълум қилган. Компания мамлакатдаги лойиҳалар учун 8 миллиард доллар инвестиция ётқизган ва 4 миллиард долларни аллақачон қайтарган.

2004 йилда Ўзбекистон бозорига кириб келган Лукойл 2020 йилгача газ қазиб чиқаришни 16 миллиард кубометрга етказган. Булардан 8 миллиарди Қамдимдан, 6 милларди Ҳисор, 3 миллиарди Хаузакдан қазиб олиниши режалаштирилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш вице-президенти ўзини трампдан изоляциялашга қарор қилди

АҚШ вице-президенти Майкл Пенс қўл остидаги ходимлардан бири коронавирусга чалингани маълум бўлгач, президент Дональд Трамп билан учрашмай туришга қарор қилди. Фото: AP ...

Туркманистон твсида қонунан “секс ва зарарли одатлар” тақиқланди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ТВ дастурларида ва фильмларда секс, зўравонлик ва зарарли одатларни намойиш қилинишини тақиқловчи қонунга имзо чекди. ...

Жиззахлик фермер миб томонидан бир гилами олиб қўйилгани учун ўзини ўлдириб олган

Жиззахда фермер ўз жонига қасд қилди. Ижтимоий тармоқларда бунга МИБ томонидан мол-мулки мусодара қилингани сабаб қилиб кўрсатилганди. Прокуратура эса унинг бор-йўғи битта ...