Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

​​Президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилишига оид қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди.

Иллюстратив фото

Мазкур қонунга биноан, айрим қонун ҳужжатларига, хусусан Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. @xushnudbek’нинг ёзишича, бу Конституция қабул қилинган кейин киритилган 12-ўзгартиришдир. Ўзгартиришлар қуйидагича:

👉 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари яна биттага кўпайтирилди ҳамда 79-модда «Бош вазирнинг тақдимига биноан Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кейинчалик уларни Президент томонидан лавозимларга тасдиқлаш учун кўриб чиқиш ва маъқуллаш» ваколати билан тўлдирилди.

👉 Президент ваколатлари белгиланган 93-модданинг 11-бандида «Бош вазир тақдимига биноан Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш ва лавозимларидан озод қилиш» назарда тутилган эди. Эндиликда мазкур моддага қўшимча киритилиб, бош вазир Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейингина тақдим киритиши назарда тутилди.

👉 шунга ўхшаш ўзгариш Вазирлар Маҳкамасига бағишланган 98-моддага ҳам киритилди. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган бош вазир тақдимига биноан Президент томонидан тасдиқланиши назарда тутилди.

Хуллас, Конституцияга киритилган учта кичик ўзгартиришларнинг барчаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллашга тааллуқлидир.

Ёдингизда бўлса, ушбу таклиф ўтган йили 28 декабрь куни Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида айтилган эди.


Манба:Дарё

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фақат ўзбекистонда конституциявий ҳуқуқларни пулга сотиб олса бўлади

Фарзандингизни яхши мактабга бермоқчисиз, лекин у мактаб бошқа ерда жойлашган. Халқ таълими вазирлиги бюрократлари тилида айтганда, бошқа микроҳудуд болалари ота-оналари бир ...

Менинг исмим хон, мен террорчи эмасман…ёки нурсултон назарбоевга мактуб!

Нархларнинг озгина тафаввути боис хамрохларим билан Тошкентдан эмас, қўшни Қозоғистоннинг Чимкентидан Остона, ундан Дубайга учадиган бўлдик. Айни саёҳат мавсуми бўлгани боис ...