Россия ва Қозоғистоннинг бир нечта банклари Ўзбекистонда филиалларини очишни режалаштирмоқда

Россия ва Қозоғистоннинг бир нечта банклари Ўзбекистонда ўз филиалларини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратовга таяниб, «Дарё.uz» ёзмоқда.

«Бир йўла бир нечта хорижий тижорат банклари ўзбек бозорида ишлаш истагини билдирди. Шўъба банкни ташкил этишга дахлдор маълум бир талабларимиз бор, улар мазкур талабларни бажариш устида ишламоқда. Батaфсил тўхталадиган бўлсак, шу ерда шўъба банкини ташкил этиш учун ‘Халик банк» самарали иш олиб бормоқда», — деди у куни кеча пойтахтда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига қараганда, Россия ва Қозоғистоннинг бошқа бир нечта банклари ҳам Ўзбекистонда ўз филиалларини очиш истагини билдирган.

У, шунингдек, бир қатор молиявий институтлар ажратилаётган кредит линиялари орқали маҳаллий банклар капиталларига кириш истагида эканлигини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожиклар россияда уч йилгача ишлаши мумкин

  Россия президенти Владимир Путин Тожикистондан келганлар Россияда ишлаш учун бир эмас, уч йилга рухсатнома олиши ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда, Кремль матбуот ...

Бизда нега адолат қоғозда ва оғизда қолган, нега амалда йўқ?!

Мен Умида Бердиалиева Қашқадарё вилоят, Шаҳрисабз тумани ички ишлар бошқармасига ҳорижга чиқиш паспортини олиш учун керакли ҳужжатларни топширдим, шунингдек паспорт учун ...

Тула полициясининг ўзбекистонлик мигрантларга муносабати танқид остига олинди

Ушбу ҳудуддаги полициянинг катта текшируви вақтида икки юзга яқин мигрант узун колонна сифатида туришга мажбурланди.  МК маълумотларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ...