Йўлаклар  қаерда тугайди?

Нега шаҳар ва қишлоқларимизда  йўлакларни ҳар ким ўз билганича тўсмокда?

Инсон қулайликга интилади. Бу, албатта, табиий. Шундай қулайликлардан бири-йўл ёқаларига  йўлаклар, халқ тилида  тротуарлар, қуриш.  Бундан кўзланган мақсад- пиёданинг хавфсизлиги.

Бу сўнгги йилларда, кўчаларимизда автомобиллар сонининг кўпайиши сирасида  яна ҳам долзарб муаммога айланиб бормоқда.

Аммо, ҳамма жойда ҳам мутассаддилар ушбу муаммога етарли эътибор қилаяпти, деб бўладими?

Ўзбекистоннинг турли  шаҳар ва қишлоқларида бўлар экансиз, диққатингизни у ёки бу фуқаро уйи олдида ётқизилган йўлакни (тротуар) ўзи истаганча ёпиб олганини кузатасиз.

Ўйлаймиз-ки, манзилларни аниқ аташ шарт эмас. Сабаби, бунда нимадандир хадиксираш эмас, балки  маҳаллалар мутасаддилари, менда аҳвол қандай, дея, ўз ҳудудини бир кўздан кечирар, деган умид.

Олинган суратларга назар солсангиз, улардан учтаси электр тармоқларига тегишли.

Тўғри, ток мутассаддилари, биз у ёки бу  симёғочни ўрнатганда  тротуар йғқ эди, дейишлари мумкин. Агар шундай бўлса, нега улар ўз ҳудудидаги ва бевосита ўзларига тегишли бўлган мулкнинг кейинчалик қай холатда қолганлигини йиллар давомида бирон марта ҳам кўрмаган бўлса?

Қолаверса, йиллар давомида одамларимиз кундузми, тунми, шу  симёғочларга урилиб, лат емади, деб  айтаоламизми?  Ҳалиям  юртдошларимизга раҳмат: соғлиғимга зараримни тўла, деб, электр идораси билан судлашиб юрмайди.  Биладики, бу ҳали Ўзбекистонда фақат  орзудаги келажак.

Янаги суратда машиналарнинг кўплигидан катта шаҳар эканлиги маълум. Бу ерда  “Янги ўзбек” уйи олдида тротуарни шахсий машинаси уйига кириши учун ўнғай бўлишига … бетонлаб ташлагани етмагандек, “файтони” ни ҳам қўйиб-қўйибди. Эҳтимол, у киши телевизорларимизда чиқиб,  ёшларимизга тартибли бўлинг, деб насиҳат қилаётган профессорларимиздан биридир. Ёки маҳалласидан  характеристика сўрасангиз “энг ҳурматли, кам таъминланган фуқароларимизга доимий  моддий ёрдам беради” ган   бирон-бир тадбиркордир.

Кейинги суратдаги тротуарни тўлик бекитиб турган  ДАН нинг иккита машинасини шархлаб ўтирмасак ҳам бўлади. Чунки милиция ходимлари ҳам ўзимизнинг одамлар; қўшни, оғайни, жўра-дўст, таниш -билиш…

Биз  уйи олдидаги йўлакни тўғридан -тўғри пиёдалар ўтолмайдиган қилиб тўсиб олганларнинг яна қатор  суратларини кейинги  сафарга қолдиришга қарор қилдик. Балки, у суратлар умуман берилмас. Сабаби, шу чиқишимиздан кейин  маҳалла фаоллари ўз худудларини айланиб, келинг, уятга қолмайлик, етар, деб, муаммонинг ечимини топар, деган умиддамиз.

Зеро, танқид қилиш бош мақсад эмаслигини тушуниш пайти келгандир.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Солиқдан қарздор санъаткорлар рўйхати эълон қилинди. улар орасида ўзбекистон халқ артистлари ҳам бор

Давлат солиқ қўмитаси 2018 йилнинг 28 февраль ҳолатига кўра концерт-томоша фаолиятини амалга оширишда қарздорлиги бор санъаткорлар рўйхатини эълон қилди. Қўмита томонидан ...

К. раббимов: “жаноб президент” номли видео фильмни кўрдим

Ҳозиргина Ўзбекистон иккинчи Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бир ярим йиллик фаолиятига бағишланган ярим соатлик "Жаноб Президент" номли видео фильмни кўрдим. Фильм бир қанча ...

Расул кушербаев: «буни иккиюзламачилик дейишади»

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Бунёдкор» маҳалласида 7 гектардан ортиқроқ майдонда қад ростлаган 47та хонадон бузилишга тушгани, 28 ...