Бошлиқ ўзгарса, иш  услуби ўзгаради…ми ?

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси  бошлиғи қилиб подполковник Очилов Хуршид Абдиназарович тайинланди.

Бу ҳакда  7-мартда хабар қилган “Дарё” нашри олдинги бошлиқ нима сабабдан  бўшаганлигини, тайинлангани эса муқаддам қаерда ишлаганлигини ёзмаган.

Майли, бу биз ёритмоқчи бўлган муаммога бевосита алоқадор эмас.  Сабаби,  ҚР ИИВ  Нукус бошқармасидан сўнги пайтлар бўлаётган шикоятлар жиддийлиги билан диққатни тортади.

Улардан энг муҳими- фуқароларнинг ариза ва мурожаатларининг  бошқармада хисобга олинмаслигидир.

– Мен оиламиз шаънига туҳмат қилаётган фуқаро устидан ариза билан келдим. Аризамни навбатчи офицер қабул қилиб олди, лекин шикоятим қайд қилиндими, йўқми, билмайман, дейди туманлардан биридан келган  аёл киши.

– Мен оилам билан ўтирган квартира бахсли бўлиб, менинг фойдамга суд қарори чиққан. Бироқ макан кенес (маҳалла фуқаролар йиғини)  раиси уйни бўшатинглар, деб келаверади. Ҳеч тушунмадим. Шикоят билан келдим, аризамни олишди, лекин қайд қилишмади,- куйиниб гапиради Нукус шаҳар кичик  туманларидан биридан бўлган аёл.

Шаҳар бошқармасида ташриф буюрувчиларни кириш жойида қабулхонада милиция ходимлари кутиб олишади. Улар оддий сафдорлар. Мурожаат тинглангач, милиционерлар навбатчи офицерни чақиришади. Навбатчи аризанинг мазмунини, ёзилиш тартиб-қоидаларини текширгач, мурожаатчига аризаси  қайси бўлимга юборилишини айтиб, қабул қилиб олади. Бу ҳақда маълумотнома сўраганларга офицер маълумотнома бериш ваколатига кирмаслигини айтади.

Оддий сардорлардан бирисининг айтишича, олдин фуқаролар махсус китобга рўйхатга олинган.

Аммо, февраль ойи бошидан махсус китоб берилмаган.

Шу ўринда Ўзбекистон президенти Ш. Мирзиёевнинг жиноятчиликга қарши курашни кучайтириш тўғрисидаги қатъий талабларидан кейин Республиканинг баъзи жойларида асосан майда жиноятларни рўйхатга олмаслик тўғрисида юқоридан кўрсатма бўлганлигини, аммо ички ишлар маҳаллий раҳбарлари буни инкор қилаётганини таъкидлаш зарурдир.

Эҳтимол, Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини  мувофиқлаштириш бошқармасига янги бошлиқ тайинланиши юқорида айтганларимиз камчиликларни  бартараф қилиш учун амалга оширилган бўлса ажаб эмас.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мдҳ давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити душанбеда бўлади

Тожикистоннинг раислиги даврида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш устивор вазифа бўлиб қолади, деди Эмомали Раҳмон Сочида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ...

Хоразмда номаълум йиртқич бир ҳафтада 20 та қўйни бўғизлади

Ўтган ҳафтада Хоразм вилоятининг Шовот тумани Беруний қишлоғидаги «Уста-Ҳунарманд» маҳалласида номаълум йиртқич ҳайвон йигирмата қўйни ўлдирган, деб ёзмоқда«Дарё.уз». Фото: ...

Олмаотада боши кесилган эркакнинг жасади топилди

Олмаотадаги тартибсизликларда 12 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Спутник Қозоғистон Олмаота комендатурасига таяниб хабар берди. Шунингдек, 353 нафар ходим ...