Бизга Нурафшонни қуриш учун 10 минг нафар қурувчи керак

Тошкент вилоятида ўтказилган семинарда вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов тадбирда қатнашаётган Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиевга мурожаат қилиб, ундан 10 минг нафар қурувчи мутахассис тайёрлаб беришини сўрабди.

«Вилоят, айниқса маъмурий марказ — Нурафшон шаҳри улкан бунёдкорлик майдонига айланди. Узоқ йиллар давом этиши режалаштирилган йирик ҳажмдаги қурилиш жараёнига шунга яраша салоҳият зарур. Айни пайтда шу мақсадда шаҳарда тўртта қурилиш трести ташкил этилиб, моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Бу борада муаммо йўқ. Лекин бизга 10 минг нафар малакали қурувчи мутахассис керак», — дебди ҳоким.

«Ўз навбатида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ишсиз аҳоли, айниқса, ёшларни ўқитиб, 10 минг нафар қурувчи тайёрлаб беришини маълум қилди», — дея хабар беряпти ЎзА. Қизиқ, бу 10 минг қурувчини қандай қилиб, қанча вақтда тайёрлаб беришаркин? Қурувчилар тайёрланди ҳам дейлик — маоши кўнгилдагидек бўлармикин?

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президент шавкат мирзиёев  деҳлида!  гулзамон акбар эса фарғонада!

Яхши эшитилдими? Ҳазилимиз албатта, самимий. Ҳиндистон катта давлат. Дунё мамлакатлари ичида ўзига хос ўрни бор. Қолаверса, буюк ватандошимиз Бобурнинг ҳам юрти! Президент ...

Ўзбекистонда поезд билети нархлари арзонлади

2019 йилнинг 1 октябридан Ўзбекистонда ҚҚС ставкаси 20% дан 15% гача камайганлиги сабабли Ўзбекистон темир йўлларининг чипта нархи мос равишда пасайтирилди. Бу ҳақда ...

Журналист бобомурод абдуллаевнинг уйида тинтув ўтказилди, унинг ўзи қўлга олинган

Журналист Бобомурод Абдуллаев Тошкентлик 44 ёшли журналист ва спорт шарҳловчиси Бобомурод Абдуллаевнинг уйида 29 сентябрь куни пешиндан кейин Юнусобод туман ИИБ тезкор гуруҳи ...