Одилбек Исоқов молия вазирининг ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7 мартдаги ПҚ-4232 сонли қарорига асосан, Давлат суверен, корпоратив (банк) қарз мажбуриятлари ва давлат қарзи бошқармаси бошлиғи – молия вазири маслаҳатчиси Одилбек Рустамович Исоқов – Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш масалалари бўйича молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Кун.уз” нашри маълум қилмоқда.

Президентнинг “Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш тўғрисида”ги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасига халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари лавозими киритилди.

Молия вазири ўринбосари:

халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш борасида мутасадди вазирлик ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ўзаро ҳамкорлигини, уларга юклатилган вазифаларни самарали ва сифатли бажариш учун услубий ва консультатив ёрдам кўрсатишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишларида, шу жумладан, Раёсат мажлисларида, мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволини танқидий кўриб чиқиш бўйича таклифлар беради.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида бошқарув ходимларининг сони қўшимча 10 та штат бирлигидан иборат Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси ташкил этилади.

Маълумот учун: Молия вазирлигининг 2018 йил 15 сентябрдаги буйруғига асосан Одилбек Исоқов молия вазирининг маслаҳатчиси, Молия вазирлигининг давлат суверен, корпоратив (банк) қарз мажбуриятлари ва давлат қарзи бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Одилбек Исоқов 1981 йилда туғилган, маълумоти олий, 1998-2000 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида таҳсил олган. Одилбек Исоқов дунёнинг энг йирик банкларидан бири HSBC банкидаги 12 йиллик меҳнат фаолияти давомида Ривожланаётган мамлакатлар билан ишлаш бўйича инвестиция банкири сифатида тажриба орттирган. 2016 йил март ойидан HSBC инвестиция банки ривожланаётган мамлакатлар учун жаҳон молия бозорларида қимматли қоғозлар чиқаришни ташкил этиш бошқармаси директори (Лондон, Буюк Британия) лавозимида ишлаб келган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шифокорлар қанча маош олишлари лозим?

Сўнгги пайтларда ўқитувчи касбининг обрўсини кўтариш масаласи кўп муҳокама қилинди ва уларнинг маоши босқичма-босқич ошириб борилмоқда. Аммо бюджетнинг ўта муҳим яна бир ...

Хитой компанияси ангренда электромобиллар ишлаб чиқаради

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган ...

Озодбек назарбеков прокурорларга қарши овоз чиқарди

Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков. Ўзбекистон Маданият вазирлиги хондада Озодбек Назарбековнинг ашулачилар хизматидан пул ўтказиш йўли билан фойдаланишни йўлга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400