Диплом ишини ёзиш нархи қайси олийгоҳда қанчалигини биласизми? 

АУДИТОРИЯ. Ҳамма навбатдаги дарс бошланишини кутаяпти. Бир ўқитувчимизнинг тоби қочган экан, дарс битирувчи курс билан қўшиб ўтказиладиган бўлди. Орқа ўриндиқда ўтирган курсдаги икки талабанинг баланд ­овоздаги суҳбати эътиборимни тортди:

— Қайси мавзуни танладинг деди ­ёнидаги шеригига.

— Қанақа мавзу… кимга ва қанчага ёздираяпсан, дегин дугонажон?

Ушбу мулоқот мени таажжубга солди, наҳотки юртимизнинг келажаги бўлган ёшлар ўзларига берилаётган имкониятларни суиис­теъмол қилиб, олий таълим мас­канида олган билимларини янада мустаҳкамлаш учун ёзиладиган битирув малакавий ишини бировга ёздиришса…

Аслида, маълум бир мутахассисликни танлашдан олдин ҳар биримиз ўз салоҳиятимиз ва имкониятларимизни инобатга олиб танлаймиз-ку? Нега энди ўзимиз қизиқиб ёки танлаб ўқишга кирган олийгоҳда тўрт йил мобайнида таълим олиб ҳам битирув ишимизни ўзимиз ­ёза олмаймиз? Назаримда, диплом ­ишини пулга ёзганлар ўқишга ҳам пул билан кирганини исботлаб беради. Энг қизиғи, диплом иши ёзиб бераман, деб ишонтираётган “қаллоб”лар ҳам аслида ҳеч нарса ёза олмайди, улар ҳам шунчаки тайёр материални аралаштириб, янгисини яратишга ҳаракат қилади. Тасаввур қилинг, қанча харажат билан ўша ­олийгоҳни битирган талаба пора олмайди, деб ким кафолат беради?

Диплом ишини сотиб олган бўлғуси мутахассис иш фаолияти давомида олган билим ва кўникмаларини амалда татбиқ эта олармикан? Бу билан нафақат бошқаларни, аввало, ўзини алдамасмикан? Ушбу саволга жавоб олиш мақсадида ўқитувчи ва талабаларнинг фик­ри билан қизиқдик…

Нилуфар ВАСИЕВА,

ЎзДЖТУ битирувчиси:

— Бугунги кунда дангаса битирувчиларнинг диплом ёздириш ­учун ­етарлича имкониятлари мавжуд. Ҳатто, кўчаларда “Битирув иши ­ёзиб берамиз”, деган эълонларни бемалол учратишингиз мумкин. Нима ­эмиш, “курс иши ва диплом иши ­ёзаман”. Ёқа ушлайсан киши.

Ўрганишларимиз натижасида кўрдик-ки, диплом иши мавзусининг ва олий ўқув юртининг нуфузига қараб турлича белгиланар экан. Масалан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари ­учун диплом ёзиш 200 АҚШ доллари, Тошкент давлат юридик университети — 500-800 АҚШ доллари, Тошкент молия институти — 500 АҚШ доллари, Тошкент ахборот технологиялари университети — 200-400 АҚШ доллари, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети — ­100-200 АҚШ долларигача экан. Айни пайтда дангасаларнинг оғирини енгил қиладиган “ҳожатбарорлар”нинг кетмони учаркан-да? Энг қизиғи, ўша қўштирноқ ичидаги “диплом ёзувчилар” ҳам аслида янги нарса ёзаётгани йўқ. ­Улар архивдан эски диплом ишларини олиб у бу жойига ўзгартириш киритиб эгаларига пуллашдан нарига ўтмайди.

Феруза ТЎРАЕВА,

ЎзДЖТУ ўқитувчиси:

— Талаба бир амаллаб диплом ишини ёздириб ҳам олди. Аммо ­уни бирор қаторини ҳам ўқимасдан ёқлаб олганлар ҳам йўқ эмас. Лекин бунда ўқитувчиларнинг ҳам айби бор. Талабанинг салоҳиятини инобатга олмасдан ёзиб келган ­ишини ўқиб ҳам кўрмасдан қайтаришади. Лекин беш қўл ҳам баробар эмас. Бўлажак кадрни қўллаб-қувватлаб, унга йўл-йўриқ кўрсатиб, тўғри маслаҳат берилса, талаба ҳам ўзи ҳаракат қилиб изланади. Ота-оналар ҳам ўз фарзандига “диплом ишингни ўзинг ёз, сенга берадиган ортиқча пулим йўқ”, дейишса ­иложсизликдан ҳам ёзишга ҳаракат қилади.

Гўзал МУРАТОВА,

ЎзДЖТУ талабаси:

— Ҳали мавзуимни тасдиқлатмадим. Фикримча, талабалар дарсларини ўзлари тўлиқ ўзлаштира олмаганликлари туфайли диплом ишини ёздиришса керак. Гоҳида бизга берилаётган диплом иши мавзуларини кўриб ҳайрон қоламан. Айрим мавзулар бизда ўтилаётган мавзулардан анча йироқ. Профессор-ўқитувчилар битирув-малакавий ишини ёзиш жараёнида талабадан кўп нарсани талаб қилишади. Ахир, биз улар даражасига етиш учун анча йўлни босиб ўтишимиз керак. 70-80 варақ битирув ишини ёзиш учун ўртача 70 дан ортиқ манбадан фойдаланилади. Тўрт йил давомида аъло баҳога ўқиган талаба битирув ишини бемалол ёза олса керак.


Эъзоза ЖЎРАЕВА,

Ўзбекистон давлат жаҳон ­тиллари университети талабаси

Манба:Инсон ва қонун 2019 йил, 8 сон

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шуҳрат барлос: “бу иллатдан қутулмагунча ўзбекни пешонаси шўр бўлиб юраверади”

Турли гуруҳларда бўлаётган баҳсларга эътибор бераман ва баъзида ҳайрон қоламан. Миллий тарих, миллий тил ва адабиёт, ўзбекнинг маънавий-маърифий масалалари ҳақида баҳс ...

Ота–она сотилади: ота – 68, она – 66 ёшда.

Бу оламшумул воқеа Японияда содир бўлган. Она-оналарнинг сотилишлари ҳақида... Токио рўзномаларининг бирида навбатдаги ҳайратланарли эълон чиқди. Унда шундай ёзилганди: «Ота ...

«шум бола»даги эрига хиёнат қилган аёл ёки «келинлар қўзғолони»даги қайнонасига қарши чиққан нигора нега танқид қилинмайди?

Ўзбекистондаги телеканалларда эфирга узатилаётган ва кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлаётган турк сериаллари ҳақида «Sevimli TV» мутасаддиси фикр билдирди. Лола Шоимова, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400