​​Мелисага ишингиз тушмасин!

Ички ишлар вазирлигига ишингиз тушмасин, уларга мурожаат қилиб юрманг, агар сиз оддий фуқаро бўлсангиз. Улар барибир сизни эшитмайди ёки мурожаатингизни қабул қилмайди, деб ёзади телеграмдаги Zed News канали.

Иллюстратив фото

ИИВ матбуот хизматига мурожаат қилмоқчи бўлсангиз, сизда қуйидаги ваколатлар (ёки ҳуқуқ ва имтиёзлар) бўлиши керак:

1. Камида журналист бўлишингиз керак. Улар оддий фуқаро бирор нима сўраса, жавоб бермайди ва буни тўғри деб билади. Негадир фақат шу орган шундай ҳисоблайди.

2. Журналистларнинг ҳаммасига ҳам улар жавоб беравермайди. Камида давлат рўйхатидан ўтган бўлишингиз лозим. Шунда мурожаатингизга жавоб беришни ўйлаб кўришади.

3. Рўйхатдан ўтган журналистларнинг барчасига ҳам лаббай демайди ИИВ матбуот хизмати. Камида улар танийдиган даражада бўлишингиз талаб этилади. Танимаган журналистига маълумот бермаслик ҳуқуқи бор деб ўйлашади. Ҳолбуки ўзингизни таништирсангиз ҳам.

4. Сизни таниса ҳам, рўйхатдан ўтган бўлсангиз ҳам, барибир жавоб бермасликлари мумкин, чунки ИИВдан аккредитациядан ўтган бўлишингиз керак. Мелисанинг матбуот билан ишлайдиган бўлими ҳар ҳолда шундай фикрда.

5. Юқоридаги ҳамма талабга жавоб берсангиз ҳам, улар мурожаатингизни рад этиши мумкин, қачонки сиз телефон орқали ёки оғзаки мурожаат қилганингизда. Расмий хат билан чиқишингизни айтишади.

6. Агар улар мурожаатингизга жавоб беришни аввалбошдан истамаган бўлса, бу ҳаракатларнинг бари бекор — ёзган хатингиз бир жойларда қолиб кетиши эҳтимоли катта. Ёки камида сизга ақл ўргатади, одоб-ахлоқдан дарс ўтади.

Қизиқ ва кулгили ҳолат-а! Масалан, Бош прокуратура матбуот хизмати исталган мурожаатга лаббай деб жавоб беради. ИИВнинг улардан нима ортиқ ери бор?

Яхшиям журналистларга улар гувоҳнома бермайди!

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тўйдан олдин чалинган ноғора. ўзбекистондаги тўйлар машмашаси

Мана бир йилдан бери Ўзбекистонда тўй мавзуси қизғин муҳокама қилинмоқда. Энди тақдирини туташтирмоқчи бўлган ёшлар устидан давлат органлари, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва ...

Ўзбекистонда уч ойда 26,7 млрд сўмлик норуда фойдали қазилмалар ноқонуний қазиб олингани аниқланди

Жорий йилнинг сентябрь—ноябрь ойларида ўтказилган ўрганишларда 186 та субъект томонидан тегишли лицензия олмасдан 26,7 миллиард сўмлик норуда фойдали қазилмалар ноқонуний ...

Тожик аёлларининг 10 фоизи эридан қўрқмаслигини маълум қилишди

Тожикистонлик аёлларнинг 90 фоизи эрининг қаҳридан қўрқади. Тожикистон Статистика агентлиги ўтказган ижтимоий сўров хулосаси мана шундай бўлди, дея ёзмоқда “Соф.уз” сайти. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400