Украина миллатчилари исён кўтарди

Украинадаги «Миллий корпус» мухолифатчи миллатчилардан иборат ташкилот вакиллари мамлакат президенти Петр Порошенконинг Черкассдаги чиқишида тартибсизликларни келтириб чиқарди. Миллатчилар ундан мудофаа саноатига тегишли пулларнинг ўғриланиши юзасидан тушунтириш беришни талаб қила бошлашди. Улар бараварига «Саҳнада қоласан! Бизнинг саволларимизга жавоб берасан! Президент биздан қочиб қутула олмайди!» дея ҳайқира бошлаган. Порошенко вазиятни кўргач, қўриқчилар ҳамроҳлигида қочиб қолишга мажбур бўлган. Миллатчилар президент кортежини ўраб олишга ҳаракат қилиб, фаерларни ёққан ҳолда заҳарли газ сепа бошлашган.

Натижада улар ва полициячилар ўртасида жиддий тўқнашувлар юзага келган. Тўқнашувлар чоғида 10 нафар полициячи, жумладан, вилоят полиция бошқармаси раҳбари Валерий Лютый жиддий жароҳат олган.

Шу йил 2 март куни миллатчилар Киевдаги марказий марш ташкил этиб, Порошенконинг қамоққа олинишини талаб қилишган.

Манба:UZ24

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яхши пойафзал кийиш ҳуқуқимизга зарба беришмоқчи!

«Ҳурматли аёллар! Сифатли туфлилар, лодочкалар, босоножкалар – хуллас, яхши пойафзал кийиш ҳуқуқимизга зарба беришмоқчи! Аёллар импорт пойафзалларига божни ошириш ҳақида ...

Ўзбекистонда табий газ нархи 1 июндан 350 сўм бўлади

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (243-сон, 24.03.2019 й.). Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда. Қонунчиликка мувофиқ, газ ...

Ўзбекистонда кимлар хавфсизлик камарини тақмаслиги мумкин?

“Ҳуқуқий ахборот” каналининг маълум қилишича, қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади: автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар; ...