Раймонд Вейонис Европани «Россия агрессияси»га қарши бирлашишга чақирди

Латвия президенти Раймонд Вейонис Германиядаги Spiegel нашрига берган интервьюсида Европа мамлакатларини «Россияни тўхтатиш учун» бирлашишга чақирди, деб ёзади “Кун.уз” нашри.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, расмий Москва кейинги вақтларда «ўз геосиёсий мақсадларига эришиш» учун агрессив сиёсат юритмоқда.

«Биз қўшни давлатлар ҳисобланамиз ва умумий иқтисодий манфаатларга эгамиз, аммо бошқа томондан биз диққатли бўлишимиз керак. Улар тийилиб туришига ишончимиз комил бўлмоғи керак», деган у.

Вейонис Европага бирлик зарурлиги, акс ҳолда Россия қитъадаги давлатларга ҳужум қилиши мумкинлигини қўшимча қилиб ўтган ва Украинани мисол қилиб келтирган.

Латвия президенти расмий Москва «Латвиядаги рус тилли аҳолига кучли таъсир кўрсатиши» ҳақидаги фикрларини билдириб ўтган. Унинг айтишича, бундай таъсирга тушган кишилар рус мактаблари латиш мактабларига айлантирилишига қарши акциялар уюштирмоқда.

Бундан ташқари, Вейонис «Шимолий оқим-2» газ қувури қурилишини танқид қилиб, буни «геосиёсий лойиҳа» деб атаган.

Бундан аввалроқ, Латвиядан ташқари Литва ва Польша ҳам «Шимолий оқим-2» қурилишига қарши чиқишганди, бу давлатлар лойиҳа амалга оширилишига қаршиликларини қўшма баёнот орқали билдиришган. Бу давлатлар етакчиларининг фикрича, лойиҳа сиёсий ҳисобланади. Россия бир неча марта газ қувурини таъсир доирасини кенгайтириш воситаси сифатида қабул қилмасликка чақирган. Владимир Путиннинг сўзларига кўра, расмий Москва бу лойиҳага фақат иқтисодий жиҳатдан ёндашади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президент администрациясида янги тайинловлар

Адлия вазирлиги ва органлари ходимлари Ўзбекистон президенти администрациясининг масъул лавозимларига тайинланди. Бу хақда "uznews.uz" сайти хабар берди. Жиззах вилоят адлия ...

Оренбург темир йўли яқинида ўзбекистонлик ҳушсиз ҳолда топилди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароси Ж.Р. нинг 16 октябрь куни топилгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ ...

Навоийда «nexia»нинг пропан газ баллони портлаб кетди

26 сентябрь куни соат 12:34да Навоий шаҳридаги “Темир йўл транспорт бошқармаси” МЧЖга қарашли Nexia русумли автомобилда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига ...