Срожиддин Эшматов Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг бошлиғи бўлди 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига асосан Эшматов Срожиддин Тоғаймуродович Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими маълум қилди.

Срожиддин Эшматов 1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини, 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.

Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1992 йилда Қашқадарё вилояти Китоб шаҳар давлат солиқ инспекциясида инспекторлик лавозимидан бошлаб, 27 йиллик фаолияти давомида вилоят давлат солиқ хизмати органларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.

Янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Доллар ва сўмнинг фарқи ёҳуд ақлга сиғмайдиган рақамлар

2017 йил августида оиламизда қувончли воқеа рўй берди. Бир қизим олий ўқув юрти талабаси бўлди. Бу қувончли воқеа, иннанкейин контракт пули муаммоси югира-югирлари билан ...

“gm-uzbekistan белгилаган янги нархлар нархлар адолатдан эмас!”

  ​ "Жаҳон бозорида бу нархга бундан зўр, ишончли ва қулай автомашиналарни сотиб олса бўлади. Ўзбекистонда давлат бюджет ташкилотлари ва бошқа хусусий тадбиркорлик ...

2020 йилда мактаб ўқитувчиларининг ойлиги ошади

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилда мактаб ўқитувчиларининг ойлигини оширишни топширган. Давлат раҳбари 23 август куни ўтган йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси, Молия ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400