Бош вазир Абдулла Арипов ва ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент узра вертолётда парвоз қилди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 10 март, якшанба куни вертолётда пойтахтни ҳаводан кузатди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигига асосланиб, «Газета.уз» хабар бермоқда.

Мудофаа вазирлигидан маълум қилишларича, бош вазир ва ҳоким Airbus Helicopters H215 русумли вертолётда парвоз қилган. Ҳокимликдан аниқлик киритишларича, у шаҳарни съёмка қилиш имконини берадиган аэрофотоаппарат билан жиҳозланган — ушбу қурилма ёрдамида олинган суратлар ёрдамида Тошкентнинг 3D форматдаги бош режаси тайёрланади.

Аввалроқ пойтахт маъмурияти апрель ойи охирига қадар Тошкент шаҳрининг бош режаси концепцияси тайёрлаш режаси борлигини маълум қилган эди. Бош режани тайёрлаш устида, маълумотларга кўра, Хитой, Туркия ва Буюк Британия компаниялари ишламоқда.


Манба:ДАРЁ 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Муҳим жабҳанинг ойдинлашуви

Шу кунда Самарқандда ўтказилаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми Ўзбекистон тарихида, шак-шубҳасиз, жуда ката воқеа сифатида ёзилиб қолади. Бунда асосий жиҳат—Ўзбекистон ...

Магницкий рўйхати… (ёхуд давлат мулкини талон-тарож қилганлар рўйхати)

2007 йилда Россия бюджетидан 5,4 миллиард рубл ўғирланган, бу тарихдаги Россия давлат бюджетидан энг катта маблағларни ўғирлаш ҳисобланади. Ушбу жиноятни биринчи бўлиб кашф ...

«толибон» қозоғистондаги тартибсизликларга алоқаси йўқлигини маълум қилди

Толибон ҳукумати Афғонистондаги радикал гуруҳлар Қозоғистондаги тартибсизликларга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги айбловларни рад этди. Бу ҳақда Ахборот ва маданият ...