Суперлига ўйинида Ўзбекистон байроғи оёғости қилинди

Суперлига 1-туридан ўрин олган ва 10 март куни ўтказилган «Навбаҳор» – «Қўқон-1912» (1:1) ўйинидан кейин нохуш воқеалар юз берди, деб ёзади «Трибуна.уз» сайти.

Намангандаги стадион мавсумга тайёр эмаслиги сабабли, бу беллашув Тошкент шаҳридаги Темир-йўл муҳандислари институти стадионида бўлиб ўтган эди.

Ўйиндан сўнг, «Навбаҳор» мухлислари кийиниш хонасига йўл олган «Қўқон-1912» футболчиларига қарата турли буюмлар, баклашкаларни отишди. Энг ачинарлиси, улар орасида Ўзбекистон Республикаси байроғи ҳам бор эди. Натижада, давлат рамзи ҳамманинг кўз ўнгида оёқости бўлди.

«Навбаҳор» мухлисларининг футболчиларга нисбатан қилган бу хатти-ҳаракатларига нима сабаб бўлгани маълум эмас. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ўйин пайтида «Қўқон-1912» футболчиларидан бири «Навбаҳор» мухлисларига қарата уятсиз ишорани қилган, шундан сўнг, мухлисларнинг ҳиссиёти жунбушга келган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалги мавсумда ҳам «Навбаҳор» мухлислари билан боғлиқ шунга ўхшаш ҳолат юз берган эди. Суперлига 23-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Пахтакор» баҳси давомида мухлислар ҳакамлар гуруҳини ҳақорат қилиб, майдонга турли буюмлар, сув идишлари улоқтиришганди. Шундан сўнг, ПФЛ «Навбаҳор» клубини 25 000 000 сўм миқдорида жаримага тортиб, агар ушбу ҳолат яна бир бор такрорланса, уй ўйинларини мухлисларсиз ўтказиши билан огоҳлантирганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистоннинг собиқ президенти атамбаевни ҳибсга олиш операцияси бошланди

Бугун, 7-августда кечки пайт Қирғизистоннинг маҳсус йўналишдаги аскарлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Қўй-Тошдаги уйидан ҳибсга олиш операциясини бошлашди. Атамбаев ...

Қозоғистонлик чегарачилар 5 нафар ўзбекистонликни музлаб қолишдан қутқариб қолди

Қозоғистон чегара наряди чегарани ноқонуний кесиб ўтаётган беш нафар ўзбекистонликни қўлга олди. Бу ҳақда “Дарё” нашри «Podrobno.uz»га асосланиб хабар бермоқда. Иллюстратив ...

Энди ўзбекистонда ногирон фарзандини парваришлаган оналарга нафақа тўланади

2019 йил 18 март куни Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда тегишли иш стажига эга бўлмаган болаликдан ...