Андижонлик 38 ёшли аёл 10-фарзандини дунёга келтирди

Андижон шаҳридаги «Янги ҳаёт» маҳалласида истиқомат қилувчи Шукуржон ва Насибахон Қодироҳуновлар хонадонида 10-фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Насибахон Қодироҳунова ва унинг 9 нафар фарзанди.
Фото: «Дарё»

Андижон вилояти перинатал маркази шифокорлари бугун, 11 март куни эрта тонгда туғруқни муваффақиятли амалга оширди. Ҳозирда онанинг ҳам, қиз фарзанднинг ҳам аҳволи яхши.

«Фарзандларим — Шукрона, Шунқорбек, Шоҳидбек, Шукуфа, Шукура, Шонисо, Шаҳина, Шавқия ва Шайҳуллонинг сафи яна бир нафарга кенгайганидан жуда хурсандмиз. Еттинчи қизимизга Шамсинур исмини қўйишни ният қилиб турибмиз. Юртимиздаги ҳар бир оилада соғлом ўғил-қизлар ўйин-кулгиси ҳамиша янграсин илоҳим», — дейди оилабоши Шукуржон Қодироҳунов.

Эслатиб ўтамиз, Андижон шаҳридаги Боғишамол автомобиль бозори ҳудудида жойлашган «Шукрона Шунқор Шоҳид» хусусий корхонаси раҳбари бўлган ўн нафар фарзанднинг отаси Шукуржон Қодироҳуновнинг «Микрокредитбанк» АТБ Андижон вилояти филиали раҳбарияти билан келишолмай, кредит масаласида бир неча йилдан буён сарсон юргани ҳақидаги мурожаати бўйича олиб борилган журналистик суриштирув «Дарё» сайтида эълон қилинган эди. 10 марта ота бўлган Шукуржон Қодироҳуновнинг айтишича, айни пайтда мазкур ҳолат «эски ҳаммом, эски тослигича» қолмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда георгий лентаси билан боғлиқ катта можаро юз берди

Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида Георгий лентаси билан боғлиқ катта можаро юз берди ва бунинг ортидан бутун мамлакат Георгий лентасини муҳокама қилаяпти. Бу ҳақда ...

Яккабоғ туман ҳоким ўринбосари жазоланиши керак

Куни кеча Яккабоғда экскаватор билан бинони бузишга уринган ҳоким ўринбосарини тадбиркор томонидан ёқиб юборишга уриниш акс этган видео ижтимоий тармоқларни ларзага солди. ...

Янгийўлда ҳайдовчиларнинг норозилик намойиши бўлди

22 октябрь куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ катта инспектори лейтенант У.Замонов томонидан ижтимоий тармоқлар орқали туман йўналишсиз такси ҳайдовчиларга нисбатан ...