Тошкентда ИИБ ходимини осилтириб олган Нексия ҳайдовчиси қўлга тушди

11 март куни 1997 йилда туғилган фуқаро Д.Т. Нексия русумли автомобили олд қисмига ноанъанавий тарзда осилиб қолган ИИБ ходими билан ҳаракатланиб кетаётганда пиёдалар томонидан тасвирга олинган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди, деб ёзади “Кун.уз” сайти.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, 21 ёшли ҳайдовчи Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай, 3.27 (тўхташ тақиқланган белгиси) ҳамда 4.1.1. (ҳаракатланиш тўғрига белгиси) белгиларига бўйсунмаган. Давлат рақами 40 P 143 NA бўлган автомашина ҳайдовчиси ИИБ ходимининг огоҳлантириши ва тўхтатганига ҳам эътибор қилмаган. Айни пайтда у қўлга олинган.

«Ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчига нисбатан прокуратура томонидан жиноий иш очилиши мумкин», — дейди шаҳар ИИББ матбуот котиби.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда ҳамшира ўзини 3 қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Тошкентдаги Семашко номли илмий амалий марказининг 35 ёшли ҳамшираси ўзини 3 қаватдан ташлаб ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Uznews. Иллюстратив фото Ҳуқуқни сақлаш ...

Қозоғистон жанубидаги ўзбекларга мамлакат шимолига кўчиб ўтиш таклиф қилинмоқда

Қозоғистон жанубидаги Туркистон вилоятида яшовчи этник ўзбекларга мамлакат шимолига кўчиб ўтиш таклиф қилинди. Ҳукмрон Nur Otan партияси вилоят бўлими раисининг биринчи ...

Навоийда «nexia»нинг пропан газ баллони портлаб кетди

26 сентябрь куни соат 12:34да Навоий шаҳридаги “Темир йўл транспорт бошқармаси” МЧЖга қарашли Nexia русумли автомобилда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига ...