Покистон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Ўзбекистонда авиачипталар қимматлашиши мумкин

Покистон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси харажатлари икки баробарга ортди, дея хабар қилди МАК вакили «Газета.uz» нашрига.

27 февраль куни Покистон Фуқаро авиацияси бошқармаси қарори билан Кашмир атрофида Ҳиндистон билан можаро кескинлашгани сабабли мамлакат ҳаво ҳудуди барча парвозлар (транзит) учун ёпилган. Мазкур тақиқ 12 мартга қадар давом этиши белгиланган.

Uzbekistan Airways компаниясининг Тошкентдан Ҳиндистоннинг Амритсар шаҳрига парвоз қилувчи самолёти Покистон ҳудудини четлаб ўтмоқда. Манба: Flightradar24.

МАК парвозларни Ҳиндистон (Деҳли, Амритсар, Мумбай) ва Жануби-Шарқий Осиё шаҳарларига (Бангкок, Куала-Лумпур, Сингапур) Покистон ҳаво ҳудудини айланиб ўтган ҳолда — Туркманистон ва Эрон орқали амалга оширишга мажбур бўлмоқда. Натижада парвозлар муддати узаймоқда, авиакеросин ва бошқа давлатлар устидан учиш харажатлари ортмоқда.

Мураккаб вазият вужудга келганига қарамасдан МАК бошқа авиаташувчилар каби келтириб ўтилган йўналишлардаги қатновларни бекор қилмади, дея қайд этди компания.

Чипталар нархи ошиши мумкинми, деган саволга МАК вакили агарда ҳаво ҳудуди ёпиқлигича қолса, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» кўрсатиб ўтилган йўналишларда авиачипталар нархларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлиши мумкин дея жавоб берди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дан ходимининг хусусийлаштирилган йўлими?

Ҳамма нарса автомашинада йўлдан ўтишга талашишдан бошланди. Мазкур можаронинг нохуш ва аянчли тарзда интиҳо топишига ўзбошимчаликни одат тусига айлантирган ДАН ходимлари ...

Ўзбекистон энг ифлос ҳавоси бўлган мамлакатлар қаторига кирди

«AirVisual» ҳаво сифати мониторинги билан шуғулланувчи халқаро ташкилот 2018 йилда энг ифлос ҳавога эга мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри ёзмоқда. ...

Ўзбекистон украинага картошка экспорт қилишни бошлади

Ўзбекистон Украинага эртапишар картошканинг улгуржи партияларини экспорт қила бошлади. Бу ҳақда EastFruit портали маълумотига асосланиб “Кун.уз” ёзмоқда. Ушбу маҳсулотнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400