Россияда Владимир Путинга “қабр тоши” қўйган яна бир активист ҳибсга олинди

12 март куни Набережние Челни шаҳар суди Владимир Путинга «қабр тоши» қўйилган акцияда иштирок этган фаоллардан яна бир — 32 ёшли Николай Переседовни ҳибсга олди. Бу ҳақда Meduzaга таяниб “Дарё” нашри ёзмоқда.

Суд унга нисбатан олти суткалик маъмурий қамоқ жазосини тайинлади. Переседов оммавий тадбирни белгиланган тартибда огоҳлантирмасдан ташкил этиш ёки ўтказишда айбдор деб топилган.

Норозилик акцияси 10 март куни ўтказилган. Шу куни Россиянинг турли шаҳарларида Интернет эркинлигини талаб қилиб митинглар ўтказилган. Тахминан соат 08:30 да тергов бошқармаси биноси олдида металл панжара ва Россия президенти Владимир Путиннинг туғилган ва «вафот этган» йиллари: 1952—2019-ёзилган «қабртош» қўйилган.

Хабарда айтилишича, иштирокчилар бунга «Путин эркин интернетни дафн қилди, Набережние Челни аҳолиси Путинни дафн қилди», — деб изоҳ берган.

Аввалроқ сиёсий фаоллардан бири Карим Ямадаев мазкур акция учун 28 суткага ҳибсга олинганлиги ҳақида хабар берилган эди

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга гувоҳнома берилади

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзини ўзи банд қилиш учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини киритиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган. Бу ҳақда ...

Ўзбекистон: россия мудофаа вазирини тошкентга нима етаклаган бўлиши мумкин?

Россия Мудофаа вазири Тошкентда. Расмий хабарларга кўра, Сергей Шойгу аллақачон Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов билан музокаралар олиб борган. Сергей Шойгу икки ...

Ҳибсдаги ёш тадқиқотчи акром малик енгил тартибдаги муассасага ўтказилди

2016 йилнинг июл ойида ҳибсга олинган ёш тадқиқотчи Акром Маликов берилган қамоқ муддатининг учдан бир қисмини ўтаб бўлганлиги учун енгилроқ тартибдаги манзил-муассасага ...