Боламни тирик қолгани учун кечирган бўлсам,  мендан  яна нима исташади?

Эртага 13 март куни  жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди биносида ўз ўқувчисини аёвсиз калтаклаб, ҳаёт учун хавфли жароҳатлар етказишда айбдор деб топилиб 2 йилу 8 ойга озодликни чеклаш билан жазоланган  боғотлик муштумзўр мураббий Жуманазар Рўзметовнинг апеляция тартибидаги шикоят аризаси кўриб чиқилади.  Жабрланувчи 11 ёшли Бобоназар  Худайназаровнинг  отаси  Баётбек бу ҳақда шундай дейди:

-Суд мажлисининг биринчи куниданоқ,  мен Жуманазарни кечирганимни айтганимдан сўнг унга нисбатан белгиланган  эҳтиёт чораси қамоқни бекор қилишди.  Биламан унинг қилмишига нисбатан жуда енгил жазо тайинлашди. Бироқ мен учун муҳими ўғлимнинг жони омон қолгани эди. Негаки журналистлар аралашган куни дўхтирлар, энди умид йўқлигини айтиб, бизга  энг оғир нарсага тайёргарлик кўришимизни айтган эдилар. Лекин Оллоҳимнинг бизга раҳми келиб ўғлим   бағримизга қайтди. Уч ойдан ортиқ даврда касаалхонада ётдик. Биронта ташкилот бизга моддий ёрдам бергани йўқ. 60 миллион сўмга  яқин маблағимиз   дори дармон ва бошқа харажатларга кетди. Суд охирида Жуманазарнинг яқинлари ушбу харажатларнинг бир қисмини қоплашган эди. Энди улар тинмай уйимизга қатнаб биз “сизга қарашдикку, вилоят судидагилар билан гаплашдик, ўғлингизни   тутқаноқи борлигини айтсангиз Жуманазарни оқлашга вада беришди”  дея  бизни безовта қилмоқдалар.  Дод дегим келади, боламни тирик қолгани учун кечирган бўлсам,  мендан  яна нима исташади? Ҳали ўғлим жиддий даволанишга муҳтож, лекин қўлим калталик қиляпди.   Оллоҳдан бошқадан умидим йўқ.  Эртанги кунда ишқилиб адолат бўлса бас!

Биз  Бобоназар билан учрашдик, ундан  Жуманазар  устозингни кўрсанг нима дер эдинг деб сўрадик, у ўйланиб туриб, “Жуманазар устоз нима учун мени бунақа урдингиз деб сўрар эдим дея жавоб берди кўзларида ёш билан!

Бобоназарнинг ўзи ҳали мустақил равишда  юриш имкони йўқ, психикасида ҳам асоратлар бор. (ҳадеб ёнидаги кишини ниқталайди, аниқлашимизча бу мураббий Жуманазарнинг ўз шогирдларига нисбатан ишлатадиган одатий қилиқларидан бири экан)

Бобоназардан ташқари бу оилада яна  тўртта нафар фарзанд вояга етмоқда

 

Муаллиф: Давлат Назар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

1-апрельдан болаларни уриш тақиқланади

Япония вазирлар маҳкамаси болаларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга ўзгартиришларни маъқуллади. Бу ҳақда The Japan Timesга таяниб “Кун.уз” ёзмоқда. Фото:poehalisnami.ua ...

Олсанг ўзингники…ми?

Инсон бор-ки, тирик жон. Тирик экан, у ер, бу ерга  юради. Демак, атрофга назар солади. Сўнгги вақтларда  шаҳарларимизда қатор тизилиб турган минора кўтармалари кўзингизни ...

Фарғонадаги мактабда 1-синф ўқувчиларига полда дарс ўтилмоқда

«Дарё» нашри Фарғона шаҳридаги 24-сонли умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчилари парталари йўқ синфда, полда ўтириб дарс ўтилаётгани тасвирланган суратни эълон қилди. Сурат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400