«Ювентус» Зидан «Реал»ни танлаганидан хафа. Туринликлар ёзда у билан шартнома имзоламоқчи эди

«Ювентус» Зинедин Зидан «Реал»га қайтганидан норози бўлди.

Фото:prosportua.com

As нашри хабарига кўра, туринликлар клуби Зидан билан музокара ўтказган ва уни ёзда клуб бош мураббийи этиб тайинлашга қарор қилганди. Массимилиано Аллегри ёзда клубни тарк этиши кутилмоқда, деб ёзади Трибуна.уз сайти.

Зиданнинг номзоди менежмент вакиллари талаби билан мос келган, шунингдек, клуб футболчилари, хусусан, Криштиану Роналду томонидан ҳам маъқулланган. Ўз навбатида, «Реал» Аллегри номзодини кўриб чиқишни бошлаганди.

11 март куни «Ювентус» Зиданга 3 йиллик шартнома таклиф этаётгани ҳақида хабар тарқалганди. Аммо бир неча соат ўтиб, «Реал» унинг қайтишини эълон қилди.

Эндиликда, айни вақтда Франция терма жамоасини бошқараётган Дидье Дешам «Ювентус»га бош мураббий бўлиши кутилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида шимолий кореяни йирик ҳисобда енгди

Тошкентда Ўзбекистон ҳамда Шимолий Корея миллий жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйини якунланди. «Миллий» стадионида ўтказилган ўйинда Ўзбекистон 3:0 ҳисобида ғалаба ...

Маҳмуд мурадов испаниялик тато примерани ерга қулатди

Аралаш қоидалар яккакураши бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқадиган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (20-6, 13 КО) 6 апрель куни навбатдаги жангини ўтказди. Бу ...

2022 йилги жч ўйинлари қувайт ва уммонда ҳам ўтказилиши мумкин

Ap News нашри тарқатган хабарга кўра, мазкур мамлакатлар мундиални ўтказишда Қатарга ёрдам беришга тайёрлар. Таъкидлаш жоиз, 2022 йилги жаҳон биринчилиги 32 та жамоа эмас, 48 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400