Хитой АҚШнинг мусулмонлар ҳуқуқларига оид баёнотига норозилик билдирди

Хитой 11 март куни АҚШ Давлат департаменти расмийсининг мамлакатда мусулмонлар ҳуқуқи бузилаётгани тўғрисидаги баёнотини “туҳмат” сифатида баҳолади, деб ёзади “Соф.уз”.

“Хитой АҚШ расмийсининг асоссиз айбловларидан жуда норози эканини ва бу айбловларга қарши эканини таъкидлайди. Биз бу масалада АҚШга расман норозилик нотаси топширдик”, – деди Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Лу Канг.

АҚШ Давлат департаментининг диний эркинликлар бўйича махсус элчиси Сэм Браунбек 8 март куни Ҳонконгдаги хорижий мухбирлар клубида сўзлаган нутқида Хитойни мусулмонлар ҳуқуқларини бузаётганликда айблаган эди.

“2017 йилнинг апрелидан бошлаб Хитой ҳукумати 1 миллиондан ортиқ этник мусулмонни қўлга олди. Уларга нисбатан куч ишлатилиб,уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар ва бошқа мусулмон миллатлар мажбурий равишда қайта тарбиялаш лагерларига жойлаштирилди. Уларнинг оила аъзолари яқинлари ҳатто ўлик ёки тирик эканлигини ҳам билмайди. АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти бу ҳолатдан қаттиқ ташвишда ва Бейжиннинг бу ҳаракатларини мусулмонларнинг ўзлигини, маданиятини ва эътиқодини назоратга олиш уруниши сифатида баҳолайди”-деган эди Браунбек.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бош прокуратурада “тозалаш”

Бош прокуратурада Ниғматилла Йўлдошев раҳбариятга келгач, тозалаш ишлари бошланди, деб ёзади Zed News. Ишдан бўшатилганлар: Бош прокуратура Ички ишлар вазирлиги органларидаги ...

Ўзбекистон сенатори содиқ сафоев ақш мулозими билан савдо-сотиқ масалаларини муҳокама қилди

Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Савдо вакили Марк Линскотт Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиши ва Қўшма Штатлар билан савдо қилиш масалаларини ...

Ислом каримов британиядан сиёсий бошпана сўради

Ўзбекистоннинг марҳум президенти невараси Ислом Каримов Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўраган. (more…)