Тошкентдаги 70 ўринли шифохонада 140 та ўрин яратилган ва тиббий жиҳозлар, асбоб-ускуналар эскириб кетган

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухаррам Дадахўжаева Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ўтказган ўрганишлари давомида туман тиббиёт бирлашмаси, шифохона, қатор қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари, хусусий тиббиёт муассасаларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишди, беморлар билан суҳбатда бўлди. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси хабар берди.

Хусусан, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонада аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Бироқ ўрганишлар жараёнида бу ерда шароит ва имконият борасида айрим муаммолар мавжудлиги аниқ бўлди. Масалан, аслида 70 ўринга мўлжалланган мазкур шифохонада, имкониятдан келиб чиқиб, 140 ўрин яратилган: 30 ўринли шошилинч тиббий ёрдам, 30 ўринли терапия, 30 ўринли неврология, 30 ўринли болалар ҳамда 20 ўринли режали хирургия бўлимларидан иборат.

Шунингдек, тиббий жиҳозлар, асбоб-ускуналар эскириб кетган ёки етишмайди, жарроҳлик буюмлари танқислиги бор. Рентген аппарати маънан эскирган, яроқлилик муддати ўтиб кетган. Лифтнинг ишламаслиги эса, айниқса жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган беморлар учун ғоятда ноқулайлик туғдираётгани аниқланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

81 ёшли отахон: “20 йилдан буён ўзбекистон фуқароси бўлишни орзу қиламан”

 11 октябрь куни Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида ташкил этилган “Ҳуқуқий билимлар куни” номли оммавий тадбирда 81 яшар Ўктам Муҳаммадиев Ўзбекистон фуқаролигини олиш ...

Ўзбекистонлик ишсиз фуқаро санкт-петербургда ўзи билан бирга яшовчи аёлни пичоқлаб ўлдирди

Санкт-Петербург полицияси ўзи билан бирга яшовчи аёлни пичоқлаб ўлдирган 43 яшар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Ҳодиса 6 сентябрь куни Большой Пушкарский кўчасидаги ...

Отабек муродовнинг отаси вафот этди

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Отабек Муродовнинг отаси Баҳриддин Муродов вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди. Маълум бўлишича, Баҳриддин Муродов 25 февраль куни ...