Оролда кўл пайдо бўлди, денгиз қайтяптими?

Оролнинг қуриган майдони – Мўйноқ туманидан 200 километр олисдаги Возрождение ороли ҳудудидаги Шағала деб номланувчи жойда жорий йил январь ойида ер ости чучук сув топилган эди. Мана шу отилиб чиқаётган сув манбаи атрофида кўл пайдо бўлди ва у ерга қушлар учиб кела бошлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Фото:ЎзА

– Ҳозирда биз Возрождение ороли ҳудудида, яъни биринчи қазилган қудуқнинг қошидан яна бир қудуқ қазидик, – дейди Оролбўйи дала гидрогеологик экспедицияси бошлиғи Шавкат Олимов. – Бу қудуқнинг суви ҳам чучук бўлиб, қаттиқлиги 2,5 миллиграмм эквивалентга, минераллашуви эса литрига 2,5 граммга тенг. Бу биринчи қудуқнинг сувига қараганда ҳам чучукроқ дегани. Иккинчи қудуқдан бир сонияда 4-5 литр сув чиқмоқда. Ҳозирда отилиб чиқаётган оби-ҳаёт атрофи кўлга айланаётир. У ерга балиқчи қушлар кела бошлади. Оролга ҳаёт қайтмоқда. Бу мўъжизаларни биз ўз кўзимиз билан кўряпмиз. Бошқа ҳудудлардан ҳам қудуқларнинг йўналишлари қидирилмоқда.

Қудуқлар сони кўпайса, албатта, бу ерда ҳайвонот ва наботот дунёси ривожланади, чорвачилик йўлга қўйилади ва бошқа кўплаб ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларга ечим топилади.

Ҳозирда Оролнинг қуриган майдонида қудуқлар қазиш учун 10 та бригада жалб қилинган, улар белгиланган ҳудудларда бўрғулаш ишларини олиб бормоқда. Бугунги кунда яна иккита қудуқ 300 метрга яқин қазилди. Бу жойлардан ҳам сув чиқиши кутилмоқда.

Жорий йилда шундай қудуқлардан 50 таси қазилиши режалаштирилган. Шунингдек, Оролбўйи ҳудудидаги туманларда ўтган асрда қазилиб, сув чиқарилган, аммо йиллар ўтиши билан ишдан чиқиб, носоз ҳолатга келиб қолган қудуқларни қайта тиклаш юзасидан ҳам кўрсатмалар берилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олмаотадаги ғишт заводида 20 нафар ўзбекистонликнинг маоши берилмай паспорти олиб қўйилди

2019 йил 23 июнь куни Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси ходими ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган мурожаатни текшириш учун Олмаота вилояти, Жамбил тумани ...

Олтиариқда бозор раҳбари картошка захирасини талон-тарож қилди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида бозор раҳбари қиш-баҳор мавсуми учун захира қилинган 103 миллион сўмликдан ортиқ картошка маҳсулотини талон-торож қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар ...

Ўзбекистон томони “бишкек-тошкент” автобус қатновини тўхтаб қолгани бўйича баёнот берди

Ўзбекистон Автотранспорт корхонаси Қозоғистоннинг «Бишкек-Тошкент» йўналиши бўйича юрган автобус қатновини ўз ҳудуди орқали ўтказмай қўйгани бўйича баёнот берди. Фото:ИА ...