Бувайда туманида юк поезди фуқарони уриб кетди

2019 йилнинг 11 март куни Фарғона вилояти Бувайда тумани “Бувайда-Поп” темирйўлининг 29-километри 3-пикетида ҳаракатланиб келаётган юк поезди Наманган вилоятининг Поп туманида Навбаҳор маҳалласида яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро М.М.ни уриб юборди. Оғир тан жароҳати олган йигит ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда  ЎзА хабар қилди.

Иллюстратив фото:nikcenter.org

– Қўриқланадиган темирйўл кесишмалари, ўтиш жойларида поезд, автомобиль ва йўловчилар ҳаракати туну кун назоратда бўлади ва бундай ҳалокатларга йўл қўйилмайди, – дейди вилоят ички ишлар бошқармасининг транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ҳуқуқбузарлик профилактикаси катта инспектори лейтенант Ж.Болтабоев. – Лекин афсуски, мамлакат бўйлаб чўзилган темирйўлларнинг ҳар қадамида бундай назорат ўрнатишнинг имкони йўқ. Мазкур ҳолатда ҳам фуқаро темирйўлнинг аҳоли маскани ҳудудидан ўтган қисмида, айнан темирйўл устидан юриб кетаётган бўлган. Бу ҳодиса юзасидан вилоятнинг темирйўл ўтган бир қатор туманларидаги маҳаллаларда, жумладан, Тўрақўрғон туманининг Оқтош, Қодиробод, Соҳилобод маҳалла фуқаролар йиғинларида тезкор йиғилишлар ўтказилиб, аҳоли вакиллари билан вояга етмаганлар томонидан темирйўлларда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, эҳтиётсизликлар ва уларнинг жисмоний ва ҳуқуқий оқибатлари ҳақида суҳбат ўтказилди.

 

Юқоридаги ҳолат юзасидан эса тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Буюк турклар.чингизхон ҳақида бир сўз.

Чингизхонни бизга мактабда босқинчи ,қонхўр деб ўқитганлар.Темурни ҳам шундай ўқитганлар. Биз бунга ишонардик. Ўшанда бу Москва сиёсати эканлигини тушинмаганмиз.Москва ...

Фарғонада коллеж ўқувчиси мактаб ўқувчисини пичоқлади

Коллежнинг 3-босқич ўқувчиси ўрта умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчисини пичоқлади. Бу ҳақда ИИВ нинг матбуот ҳизмати маълум қилди. Иллюстратив фото 2019 йил 28 февраль ...

Ўзбек футболининг асл “эгалари” кореяда кема ясамоқда!

Менинг ёшлигим тўлиқ футбол билан ўтган десам мақтанчоқликка йўйманг! Чамаси 9  ёшимдан бошлаб футбол билан озми-кўпми  шуғилландим. Биз бу спортга дўстим – синфдошим  Яшнар  ...