Гулнора Каримованинг қизи онаси ҳақида айрим тафсилотларни маълум қилди

Гулнора Каримованинг қизи Иман онасининг ҳаётидан айрим воқеалар тафсилотини маълум қилди. Бу ҳақда «Kun.uz» The Guardian инглиз нашрига таяниб хабар бермоқда.

Ўзбекистон Биринчи Президентининг набираси бўлмиш Иман Каримова илк марта ОАВга катта интервью берди.

Нашрга кўра, Иман онаси уй қамоғида сақланаётган хонадондан Гулноранинг ҳуқуқ-тартибот органлари олиб чиқиб кетаётгани акс этган видеолавҳалар билан ўртоқлашган.

«Нимча ва пушти оёқ кийимдаги Каримованинг безовта қиёфаси, бир неча йиллар олдин, қиммат мусиқий клиплар ва шахсий парфюмерия тармоғи реклама ролиги учун тасвирга тушган, ғарбдан Стинг ва Жерар Депардье каби юлдузларни Тошкентга таклиф этган ўзига ўхшамасди», — деб ёзади нашр.

Каримова ва бошқалар 865 миллион АҚШ долларини ноқонуний ўзлаштирганликда айбланиб, ​ўтган ҳафта АҚШ Адлия вазирлиги ​расмий айбловни эълон қилди. Шунингдек, Каримова швейц тергов органлари олиб бораётган коррупцияга қарши кураш ишида фигурант ҳисобланади.

«Миллионлаб ўзбеклар Россиядаги қурилиш майдонларида меҳнат қилиб, оиласини боқиш ғамида юрган дамлар, Каримовнинг икки қизи ҳам Ғарб ва Ўзбекистон орасида кибор ҳаётда яшади», — дея воқеаларга бўёқ берган The Guardian.

​Журналист билан суҳбатлашган Иманнинг айтишича, у 2014 йили, 15 ёшга тўлгач, ёз ойлари Brighton College хусусий мактабдаги ўқишидан таътил олиб Тошкентга қайтганди. У уйда онасининг меҳмонлари бўлгани ва шу онда арқонга осилганча қора ниқобли кишилар хонага бостириб кирганини айтади.

«Бизнинг тан қўриқчиларимиз бошқа йўриқнома олганди, шекилли, улар ҳимоячи эмас, қамоқхона дарбонига айланишди. Онам бобомга қўнғироқ қилишга ҳаракат қилди, лекин у имконсиз эди. У отасини бошқа ҳеч қачон кўрмади», — дея таъкидлайди Иман.

​Гулноранинг қизи бу синовларнинг бошланиши бўлганини иддао қилади. У Тошкент яқинидаги уйда онасининг икки нафар ходими билан бирга яшаганини билдирди. Улар билан бирга яшагани айтилаётган Валентина исмли, 30 ёшли аёл оиласи ва яқинлари билан кўришолмаётганидан нолиган. Иман уни сирка ичгани учун шифокорлар шошилинч олиб кетганини кўрганини айтади. Кейинчалик, кичик Каримовага маълум бўлишича, у вафот этибди.

Бош прокуратура 2017 йилга қадар собиқ президент қизининг тақдири ҳақида расмий гапирмаганди.

Иман 2015 йили жазога маҳкум этилган онаси устидан суд қандай кечганини тасвирлаб берган. Суд улар яшаётган уйнинг ошхона қисмида, бир неча соат ичида бўлиб ўтгани айтилмоқда. Суддан сўнг, Иман Тошкент атрофидаги ҳукумат пансионатига олиб борилган. У онасини кўргани баъзан бориб турган.

Иман таълимда йўқотилган йиллардан сўнг, ўзбек ҳукумат унинг Лондонга боришига қаршилик қилмаганини айтади. У акаси —​ кичик Каримов билан ҳукуматдан онасини озод этишларини илтимос қилган. Қизнинг сўзларига кўра, Гулнора саломатлигида жиддий хавфлар мавжуд, у зудлик билан операция столига ётишга муҳтож.

Кичик Каримов онасининг Швейцария суди олдида ва бошқа айбловлар учун ҳуқуқий жавоб беришини таъкидлади. У Гулнора Каримова озод этилса, амалда ўзбек ҳокимият элитаси бобоси даврида қилган жиноятлари изи очилиб қолишини маълум қилган.

«Шунда кўп нарса ойдинлашади, уларнинг барчаси боғлиқ», — дейди ўғил.

​Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура Гулнорани жазони ўташ тартибини бузгани учун қамоққа олгани хабар берилганди.

«ИИВ Жазони ўташ бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати тақдимномаси асосида жазони ўташ талаби ва шартларини қўпол равишда бузгани сабабли жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан Г.Каримовага нисбатан тайинланган жазонинг қолган қисмини жиноят-ижро қонунчилигига мувофиқ умумий режимдаги колонияда ўташ жазосига алмаштириш тўғрисида ажрим чиқарилди», – дейилади Бош прокуратура тарқатган хабарда.​

Аслида, Гулнора Каримова ўз отаси Ислом Каримов ҳокимиятда бўлган пайтдаёқ қўлга олинганди. У ўзбекистонликлар ва давлатга жами 3 триллион 746 миллион сўм зиён етказганликда айбланади. Унинг иши қанчалик шов-шувли бўлмасин, етказилган зиён ва хорижий банк ҳисоб рақамларда қолиб кетаётган пулларни ҳақиқий ҳақдор —​ Ўзбекистон халқига қайтариш мураккаб кечмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Журналистнинг ўлими: ойдинлик киритилиши керак

Қирғизистонлик журналист Уланбек Эгизбаевнинг ўлими кенг жамоатчилик орасида турли фикрларни уйғотмоқда. 22 июль куни Иссиқкўлда чўмилиш пайтида сувга чўкиб вафот этган 28 ...

Эрдӯғон билан қодиров нима учун юрт бошқарувидан кетмоқчи?

Ҳафта хаёлга келмаган воқеалар билан бошланса шанбагача қандай ӯзгаришлар рӯй бераркан, деб ҳайрон қоласан, киши. (more…)

Сизлар қайси сайёрада яшаяпсизлар?

Сизлар қайси сайёрада яшаяпсизлар? Ёки қайси сайёрадан келиб қолгансизлар? Нимага, қандай мантиққа асосланиб бундай – отнинг калласидек жарима миқдорларини белгилаяпсиз? 2019 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400