Петр Порошенко  Ўзбекистондаги элчисини вазифасидан озод қилди

Украина президенти Петр Порошенко мамлакатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юрий Савченкони ўз вазифасидан озод этиш бўйича фармон чиқарди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, украиналик 65 ёшли дипломат ушбу лавозимда 2010 йилдан бери фаолият юритиб келаётган эди. У мазкур ишга Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович томонидан тайинланганди.

Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги товар айланмаси ўтган йилнинг 8 ойи давомида 2017 йилнинг шу давридагига нисбатан 54 фоиз ўсиб, 268 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Шунга қарамай икки мамлакат ўртасида айрим савдо низолари ҳам рўй берди.

Украина Ўзбекистондан импорт қилинадиган янги енгил автомобилларга нисбатан субсидия билан боғлиқ текширувларни очган эди. Оқибатда украин шакари, фармацевтика ва бошқа маҳсулотлари Ўзбекистон божхонасида қатор муаммоларга дуч келди. Кейинчалик давлатлар ушбу баҳсли вазиятни тартибга солишга эришишди.

Бугунги кунда Украина ҳудудида Ўзбекистоннинг 40 мингдан зиёд фуқароси яшайди. Улардан 880 нафари элчихонада доимий рўйхатдан ўтган. Бундан ташқари, Украина олий таълим муассасаларида Ўзбекистондан 2800 нафар ўғил-қиз таҳсил олмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Осиё кубоги: иордания терма жамоаси австралияни мағлуб этди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган  Австралия ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Абу-Дабида бўлиб ўтган баҳсда сенсацион натижа ...

Давлат муассасаларида туркманистон президентининг портретини оммавий равишда алмаштиришмоқда

Шу кунларда Туркманистондаги барча давлат муассасаларида мамлакат президенти портретини ҳар йилги алмаштириш бўлиб ўтмоқда. Одатдагидек, бу ҳаракат янги шиор остида бўлиб ...

Хитойдаги лагерларда уйғур аёллар зўрланяпти

Шарқий Туркистондаги Дабанченг лагеридаги ишлаган қозоқ миллатига мансуб киши томонидан ёзилган мактубда уйғурларнинг зўравонлик ва зўрликларга учраётгани айтилган. Бу ҳақда ...