“Boeing” қийин вазиятда

Корпорация 300дан зиёд самолётини эксплуатациядан чиқариши керак.

“Вести.ру”нинг қайд этишича, Эфиопияда содир бўлган авиаҳалокат сабабли жаҳондаги кўплаб авиакомпаниялар “Boeing 737 Max” лайнерларидаги парвозларни бекор қилмоқда, давлатлар эса ушбу русумдаги самолётларга ўз ҳаво кенгликларини беркитмоқда. Хусусан, Буюк Британия, Германия, Франция, Австралия, Индонезия, Хитой каби мамлакатлар “Boeing 737 Max” лайнерларига таъқиқ қўйган.

 

Хабарда айтилишича, ушбу вазиятда “Boeing” корпорацияси олдида оғир қадам турибди. Корпорация 300 дан зиёд самолётини эксплуатациядан чиқариши керак. Тадқиқотчи фирмалар таҳлилига кўра, бу “Boeing”га 5 миллиард долларга тушади.

 

Таҳлилчилар фикрича, молиявий ҳолати корпорацияга қийин даврдан чиқишга ёрдам бера олади. “Boeing” ўтган йилда 101 миллиард доллар кирим қилган. Ушбу маблағнинг 10 милллиардан зиёди соф фойдани ташкил этади.


Манба: ЎзА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сенаторлар: жинсий шилқимлик учун трамп истеъфо берсин

Нью-Йорк сенатор-демократи Керстин Жилибрандт, душанба куни CNN телеканалидаги чиқишида АҚШ президенти Дональд Трампга қўйилган кўп сонли жинсий шилқимликлардаги айбловлар ...

Ўзбекистонда «йўл солиғи» бекор қилинганми?

2018 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва мажбурий ажратмалар» мавжуд бўлган ва улар Ўзбекистон ...

Ўзбекистон украинадан шакар импортини тўхтатиб қўйди

Украина Шакар ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциацияси маълумотига кўра, айни пайтда Ўзбекистонга юборилган шакар ва юклар тушириб олинмаяпти ҳамда божхона расмийлаштирувидан ...