YouTube᾽да роликларни томоша қилиб, фарзандини дунёга келтиришга уринган 26 ёшли аёл вафот этди

Ҳиндистонда YouTube᾽да жойлаштирилган роликларни томоша қилиб, уй шароитида фарзандини дунёга келтиришга уринган 26 яшар аёл вафот этди, Бу ҳақда Hindustan Timesга таяниб “Соф.уз” нашри ёзмоқда.

Иллюстратив фото

Ушбу нохуш ҳодиса Ҳиндистоннинг Биландпур шаҳрида содир бўлди. Полицияга аёл яшаган уйнинг эгаси мурожаат қилади. Қўшнилар ҳомиладор аёл истиқомат қилган хонадан қон оқаётганини кўриб, дарҳол уй соҳибига хабар қилишади.

Натижада у уй эшигини бузиб кириб, аёл ва унинг янги туғилган чақалоғини ўлик ҳолда топади. Аёл танасининг олдида қайчи, ип ва смартфон бўлган.

Қайд этилишича, аёлнинг охирги марта YouTube᾽да томоша қилган видеоси мустақил равишда фарзандни дунёга келтириш мавзусига бағишланган йўриқнома бўлган. Аёл роликдаги маслаҳатларга амал қилиб, фарзандини дунёга келтиришга уринган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«xabar.uz» таҳририятининг расмий баёноти

Шу йилнинг 18 июнидан бошлаб Ўзбекистоннинг бир қатор интернет-нашрларига киришда муаммолар юзага келаётгани, айримлари қийинчилик билан очилаётган бўлса, айримлари эса ...

Туркманистон шимолида номаълум вирус туфайли паррандалар нобуд бўлмоқда

Дашўғузда маҳаллий хўжаликларда номаълум вирус туфайли паррандалар нобуд бўлмоқда. Туркманистон шимолий минтақасидаги манбаларининг хабар қилишича, Болдумсаз ва Гурбансолтан ...

Оловга айланган кўчалар ёки «қон чиқмаса ҳисобмас»(ми?)

Бугунги куннинг трендга айланган мавзуси, шубҳасиз – кундузи чироғини ёндираман, деб машинаси ёнаётганлар бўлмоқда. Кечанинг ўзида олов ичида қолган машиналар ҳақида шунчалар ...