Зилзила пайтида Тошкент аэропортига иккита самолётнинг қўниши кечиктирилди

13 мартдан 14 мартга ўтар кечаси соат 02:33 да Тошкентда тўсатдан, кучли ва тез рўй берган 4 баллик зилзила чоғида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига иккита самолёт қўнишга тайёргарлик кўраётган бўлган.

Уларнинг биринчиси — FZ1941 рейс билан Дубай – Тошкент йўналиши бўйича учаётган “Fly Dubai” авиакомпаниясининг Boeing 737-8KN самолёти бўлса, иккинчиси “Uzbekistan airways” миллий авиакомпаниясининг HY514 рейс билан Сеул – Тошкент йўналиши бўйича учаётган Boeing 787-8 Dreamliner самолёти бўлган. Бу ҳақда кун.уз хабар бермоқа.

“Новости ташкентского неба” авиаспоттерлар каналининг ёзишича, Тошкент халқаро аэропортининг Ҳаво ҳаракатларини бошқариш диспетчерлари томонидан ҳар икки самолёт зилзиладан сўнг кутиш зонасига айланиб туриш учун йўналтирилган. Бу чора Тошкент халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлагига кучли зилзила натижасида самолётларнинг хавфсиз қўниш имконига тўсқинлик қилувчи талафот етмаганига ишонч ҳосил қилиш учун қўлланилган.

Тошкент яқинидаги осмонда бир неча дақиқа чарх уриб тургач, ҳар икки ҳаво кемаси эсон-омон Тошкент аэропортига қўниб олган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда совуқ сув тарифлари оширилди

24 апрелдан Тошкент аҳолиси учун совуқ сув тарифлари оширилди. “Сувсоз” корхонаси бу ҳақда 25 апрель куни маълум қилди, деб ёзади “Халқ сўзи” нашри. Унга кўра, пойтахт ...

Самарқандда бир кунда ис газидан 3 киши ҳалок бўлди

28 декабрь куни Самарқанд вилояти Ургут тумани Бойбўл МФЙ ҳудудида ис газидан заҳарланиш оқибатида уч нафар фуқаро вафот этган, деб ёзмоқда «EVERYDAY.UZ» сайти. Иллюстратив ...

Ўзбекистон банкларда долларни сотиш курси 9200 сўмга етди

Ўзбекистон тижорат банклари хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш курсини яна оширишди. 19 августдан бошлаб қатор банклар долларни 9150 сўмдан, еврони 10 510 сўмдан сотиб ...