Тошкентда ўз машинасида «шумахер»лик қилган ҳайдовчи жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда катта тезликда кетаётган машина рулини бошқарувсиз қолдириб, машина томига ўтириб олган «эпчил» ҳайдовчи тасвирланган видео кенг тарқалганлиги ҳақида хабар берилган эди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати мазкур тарзда «вақтичоғлик» қилган ҳайдовчининг шахси аниқланганлиги ҳақида хабар бермоқда.

Ҳайдовчи 22 ёшли Ю.М. эканлиги аниқланди. У 12 мартдан 13 мартга ўтар кечаси тахминан 2:50 да Шаҳрисабз кўчасида KIA Optima автомобилида ҳаракатлана туриб, тунги, деярли бўш кўчада юқоридаги усулда ҳаракатланиш мумкин деган қарорга келган.

Ю.М. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган.

ИИББ ҳар бир ҳайдовчи қайси вақтда бўлишидан қатъи назар йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиши лозимлигини таъкидлайди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бу даражада кўчага одамларни чиқариб қўйиб, қураётган уйининг кимга кераги бор?!

Муяссар Раҳимова «Дарё»га берган интервьюсида ўз жонига қасд қилиш сабабини қуйидагича изоҳлади: «Яшашга кучим етмаяпти шекилли, чарчадим. Собиқ турмуш ўртоғим ‘Қизимни ...

“бирдамлик” барчангизни янги йил билан қутлайди!

Азиз ва қадрли ватандошлар, муҳтарам юртдошлар! Ер куррасига, жонажон ўлкамизга янги -- 2018 йил кириб келмоқда.  (more…)

Германиялик инвестор термизда қуриб битказаётган уйини сотолмаяпти

Асли келиб чиқиши афғонистонлик бўлган Германия фуқароси Абдул Ваҳоб Қаюмий Сурхондарё вилоятига сармоя киритган йирик инвесторлардан бири ҳисобланади. У ижрочи директорлиги ...