Мираброр Усмонов оғир аҳволда шифохонага ётқизилган

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси (айни вақтда ассоциация мақомида) собиқ раҳбари, сенатор Мираброр Усмонов аҳволи ёмонлашгани сабаб шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда GoSport.uz хабарига таяниб “Халқ сўзи” нашри ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, Мираброр Усмонов ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ касаллик сабаб Миллий олимпия қўмитаси («Эзгу ният») клиникасининг реанимация бўлимига ётқизилган. Айни вақтда у кома ҳолатида, оғир аҳволда қолмоқда.

Маълумот учун, Мираброр Усмонов 2006 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон футбол федерацияси президенти лавозимида ишлаган. 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари сифатида ҳам фаолият юритган.

2005 йилдан бугунги кунга қадар у Олий Мажлис сенатори сифатида фаолият юритиб келмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мадуро ақшдан инсонпарварлик ёрдамини киритмаслик учун чегараларни ёпиб қўйди

Венесуэла ҳукумати чегараларни ёпмоқда, деб “Дарё” нашри «Meduza»га таяниб ёзмоқда. Тўқнашувларда ҳалок бўлганлар бор. Фото: Reuters Венесуэла ҳукумати бу ҳафтада АҚШ ...

Дилмурод саййид: “бизда қонун ишламас эди”

Суратда: Дилмурод Саййид ва Гулзамон Акбар 9 йил қамоқда ноҳақ ўтирган журналист Дилмурод Саййид билан суҳбат. (more…)

Турк тадбиркорларини ўзбекистонга келишдан нима тўсмоқда? ўзбек элчиси уларни қийнаётган муаммолар хусусида

Хорижий салоҳиятли инвесторлар, сармоядорларни Ўзбекистонга пул киритишдан нима тўсиб турибди, деган савол кўпчиликни қийнаб келмоқда. Бу борада турли фикрлар билдирилади ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400