Хиёнат (ҳикоя)

Жавлонбек  Раҳмонов одатига кўра маишат қилиб кайф сафо қилиб ўтирганида, эшикдан мўралаган ҳайдовчиси Нозимнинг  турқини кўриб ўшқирди:

Нима бўлди яна?

Ёшулли,  Тошкентдан   Хайри ака телефон  атвади,  сизни мажлисда дегандим, тезда телефонни бер қайтиб урсин деб қўйиб қўйди, шуни айтмоқчидим,  дейди дудуқланиб, икки букулганича ҳайдовчи Нозим.

Жавлонбек Раҳмонов кимсан бир туман ҳокими. Унинг қиличидан қон томиши ҳақидаги турли афсоналар тарқалган. У билан гаплашган одам, важоҳатини кўрибоқ, бир гапини икки қилишга  қўрқади. Одатда вилоят миқёсидаги раҳбарлар билан ҳам менсимагандай гаплашадиган Жавлонбекнинг    “Хайри ака”  сўзини эшитиши билан Жавлонбекнинг ранги ўзгариб, кайфи тарқаб кетди. Ҳалидан бери бирини қўйиб бошқасини белидан қучаётган қизларни  имо қилиб тезда хонадан чиқариб юбориб, қўл телефонини  қўлига олди.

Ассалому алайкум, Хайриддин Саломович!  Мени йўқлабсиз?, Жавлонбек  Раҳмонов гарчи телефонда гаплашаётган бўлсада, ўзини худди суҳбатдоши кўриб тургандек, ўрнидан туриб қўлини кўксига қўйганича, эгилиб олгани ташқаридан қараган одамга жуда қизиқ туюларди. Унинг саломига алик ҳам олмай дўриллаган овоз эшитилди:

Эй муттаҳам, сан у ёқда  ўзинга ўхшаган бузуқиларни тўплаб кайф қилиб ўтирибсан, ман аса сени бу ерда орқангни тозалаш билан овораман. Ҳокимликни эпласанг ишла, қачон қарама ишкал чиқарасан, бир қараса хотинингни дўппослаб ўлдирасан, бир қараса фермерни калтаклайсан, бир қараса журналист билан ўчакишасан! Қўлингдан пўқ ҳам келмайди. Келганида оддий тадбиркор сани таъмагирлик қилганини видеога тушуриб, чора кўринг деб мени олдимга келмасди.  Хуллас Умаржон Қурбонов деган тадбиркор келди, шикоят билан, қўлидаги   сенга қўшиб мени ҳам  тортиб кетишга етарли далил ва ҳужжатлар бор.  Қисқаси нима қилсанг қил, бир ҳафтада ўша тадбиркорингни тинчитмасанг  ўзингдан кўр!  Агар бирор ҳиди чиқса, сени ўзим ўз қўлларим билан бўғиб ўлдираман, бўғиб ўлдираман. Шу билан “ту ту” лаган овоз  келди.

Телефонини жаҳл билан кўрпача устига отиб юбориб бақирди:

Нозим ! тезда манга началникни  топиб кел, ўзинг бориб олиб кел кетида куйруқ билан келмасин, бўл тез!

Хонада бир ўзи қолган Жавлонбек Раҳмонов конякдан қадаҳни тўлдириб ичди ва ўзи билан ўзи  гаплаша бошлади “Эҳ Умар, сен ҳали мени совунимга кир ювмапсан, сен менга қарши бош кўтариб ўзингни ўлимга маҳкум этдинг. Энди итдай ўлиб кетасан,  шундай қиламанки , хотининг ҳам, туғишган акан ҳам , нима қилиб ўлганингни билиб туриб ғиринг дейолмайди. Бу сенга мен томондан чиқариган ҳукм исқирт туманингдаги сенга ўхшаган “ҳуқуқини талаб қиладиган ақллилар учун мактаб бўлади”

Орадан ўн дақиқа ўтмай туман ички ишлар бўлими бошлиғи етиб келди, улар биргаликда машинага миниб кетишди.  Катта йўл бўйидаги далаларнинг чеккасида машинадан тушиб, икковлон алланималарни гаплашиб олишди.

Шу куннинг ўзида Жавлонбек Раҳмонов тадбиркор Умаржон Қурбоновнинг акаси Усмонжонни тумандаги каттагина такилотлардан бирига раҳбар,  мактабда оддий ўқитувчи бўлиб ишлаб юрган хотини Саломатни  мактаб директори этиб тайинлаш тўғрисида керакли одамларга топшириқ берди.

Орадан беш кун ўтиб,  ўз машинасида вилоят  марказидан келаётган  Умаржон Қурбонов бошқарувни йўқотиб қўйиб,  йўл чеккасидаги дарахтга урилиб ҳалок бўлди.  Экспертиза хулосасига кўра уни маст ҳолатда бўлган дейишди, бироқ Умаржон умрида спиртли ичимлик ичмагани ҳеч кимни қизиқтирмас эди.

Жанозага тумонат одам келди. Уларнинг барчаси секингина пичирлаб ушбу бахтсиз воқеанинг тасодиф бўлмаганига, ва унинг орқасида ким турганига ишора қилишади.  Жаноза кимсан туман ҳокими бошчилигигидаги барча раҳбарлар ҳам келишди. Марҳумнинг акаси Усмонжонга таъзия билдириб, гап  орасида каттагина идора раҳбарлигига тасдиқлангани ҳақидаги хабарни ҳам етказиб қўйди. Шу тобда Усмонжон Ҳокимнинг ёқасидан олиб, уни бўғиб, жигарининг ўлимида уни айблагиси келди, бироқ қўрқувми, ҳадикми ёки журъатсизликми бунга йўл бермади.

Усмонжон укасини дафн қилинган куни туни билан босинқираб чиқди ва эрта билан қабристонга   бориб укасини қабрини қучоқлаганича дод солиб йиғлар, укасидан қилган хиёнати учун кечирим сўрар, қотилларни жазолашини айтиб бақирар эди. Унинг бақириқларини эшитган қабристон қоровули келиб уни юпатган бўлди:

Ўғлим, марҳумнинг руҳларини безовта қилманг, укангиз шаҳид кетди, буни ҳамма билади, бироқ нима ҳам қиламиз, замон зўрники! Оллоҳга солинг,  ўзи  жазосини беради! Энди сиз фақат ўзингизни  болаларингизни эмас укангизнинг ҳам фарзандларини ўйланг!   Эҳтиёт бўлинг,  деворнинг ҳам қулоғи бор дейдилар, ўғлим!

Бу гаплардан кейин Усмонжон жимиб қолди, энди у фақат унсиз йиғларди. Энди у ҳам  бу юртдаги миллионлаган инсонлар каби овозсиз, қалбан йиғлашга, сиртидан эса кулишга маҳкум бўлганларнинг бирига айланди.

 

Давлат   Назар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-53

2 Шафтоли гулли ипак қабоси ингичка белига, назокатли қадди-қоматига жуда ярашган бир жувон шаҳзодаларча ясантирилган уч яшар болани қўлидан етаклаб, эшикдан оҳиста кириб ...

Ўзбекнинг забардаст шоири

Бугун ўзбекнинг забардаст шоири Шавкат Раҳмоннинг туғилган куни. Бундан қарийб 70 йил олдин Ўшда шундай шоир дунёга келганди. Шавкат ака атиги 46 йил яшаган бўлса-да, ўзидан ...

От кишнаган оқшом (қисса) 38-39-қисм

38 Ора совиди. Қишлоқ тинчиди. Ана шунда Тарлонни уйга олиб келдим. Чавандозлар белига пул ўраб, Обоқлига йўл олди. Обоқлидан от олиб келди. От билан ажаб гапларни-да топиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400