Тезкор хабар:Қирғиз тожик чегарасида яна ўқ отилди

Қирғизистон билан Тожикистон чегарасининг Боткен вилоятининг Оқсой овулида яна ўқ овозлари янгради. Бу ҳақда «Азаттык» радиоси хабар қилди.

Радионинг маълумотида, ўқлар Тожикистоннинг Ворух анклави томонидан отилмоқда. Отилган ўқлардан бири милиция ҳодимига тегиб тан жароҳат олган ва шифоохонага ётқизилган.

Қирғизистон давлат чегара хизмати 14-март тушда маълумот тарқатди, қирғиз тожик чегарасида вазият анча яхшиланганини айтди. Бироқ чегара ҳудудида икки томондан одамлар йиғилаётгани айтилмоқда.

13-март куни соат 15:30ларда Қирғизистонинг Оқсой ва Тожискистоннинг Меҳнатобод қишлоқларининг аҳолиси ўртасида жанжал чиққан. Унга Оқсой-Томдиқ йўлининг қурулишига тожик томонинг норозилиги сабаб бўлган ва қирғизистонлик 50 нафар, тожикистондан 70 нафар фуқаро йиғилиб, бир-бирига тош отишган. Жанжални икки томоннинг чегарачилари тўхтатишган.

 

Тожикистон Миллий ҳавсизлик қўмитасининг Чегара аскарларининг бош бошқармаси «Озодлик» тожик хизматига маълумот бериб, 43 ёшдаги Хусайн Хакимов исмлик тожик фуқароси вафот этганини билдирган. Маълумотда Хакимов қирғиз томондан ов қуролидан отилган ўқдан вафот этгани ёзилмоқда. Қирғизистоннинг Давлат чегара хизмати бўлса Тожик томонидан вафот этган шаҳс бўйича маълумот расмий турда келмаганини айтмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳоким тўраларни деб минглаб банк ходимлари кўчаларда сарсон, уйма-уй юришипти

Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубда "Ҳар бир оила-тадбиркор" давлат дастури юзасидан пресс-конференция ўтказилмоқда. Муштарийларимиздан бири бизга мазкур дастур бўйича ...

Қаҳрамон қуронбоев лавозимидан кетдими?

Бугун ижтимоий тармоқларда Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев лавозимидан бўшагани ҳақида хабарлар тарқалди.  «Xabar.uz»нинг ёзишича, Иттифоқнинг масъул ...

Ўзбекистоннинг энг катта заводларидан бири банкрот бўлди

Самарқандда жойлашган “Сино” АЖ совутгичлар заводи суд томонидан банкрот деб топилди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz. Сино заводи бу йил 45 ёшга тўлган эди. 1973 йилда қурилган ...