Ўзбеклар бошқа давлатлар аҳолисига қараганда эрта қарияпти

Британиянинг The Lancet илмий журнали турли мамлакатлардаги қариш белгиларининг ўртача ёшига бағишланган тадқиқот натижаларини эълон қилди, деб ёзади “Соф.уз” сайти.

Ўзбекистон учун бу 57 ёшни ташкил этди.

Олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, кексайишнинг ўртача ёши 65 ёшни ташкил қилади, аммо Ўзбекистонда бу ёш анча олдинроқ келади. Шундай қилиб, республика мамлакатларнинг умумий рейтингида 183-ўринни эгаллади.

Россияда ҳам қариш жараёни олдинроқ бошланади — 59 ёшда, яъни президент томонидан тайинланган пенсия ёшидан бир йил олдин келади.

Олимлар томонидан ўрганилган давр 27 йилни ташкил қилган —1990- йилдан 2017 йилгача.

Бундан ташқари, олимлар кексайишнинг энг кечи 76,1 ёшда Япония ва Швейцария аҳолиси орасида, шунингдек, Франция ва Сингапурда — 76 ёшда эканлигини аниқлашган.

Шунингдек, хаммадан эрта – Папуа-Янги Гвинея (45,6), Маршалл ороллари (51) ва Афғонистон (51,6) аҳолисида кексайиш аломатлари пайдо бўлиши аниқланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада 1 майга ўтар кечаси туғилган уч эгизакка шавкатжон, зироатхон ва саидахон деб исм қўйилди

Фарғоналик Исроиловлар оиласида 1 май куни соат 00:40 да уч эгизак — бир ўғил ва икки қиз дунёга келди, дея хабар бермоқда  «Дарё» нашри. Шифокорларнинг маълум қилишича, ...

“сувни тежайдиган технологияларнинг афзалликлари” танловига ер-хазина, сув-гавҳар

Маълумотларга қараганда, ер юзида ичишга яроқли сувнинг 70 фоизи қишлоқ хўжалигига сарф бўлар экану шунинг 60 фоизи нотўғри фойдалани,исроф натижасида бекор кетар экан. ...

Ўзбекистонда иш ҳақи, стипендия ва пенсияларни индексация қилишга 3,4 трлн сўм ажратилади

Иш ҳақлари, стипендиялар, пенсия ва нафақаларни индексация қилиш учун давлат бюджети ва Пенсия жамғармасидан 3,474 трлн сўм ажратилади. Бу ҳақда 15 июль куни бўлиб ўтган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400