Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев юборилган депутатлик сўровини жавобсиз қолдирмоқда

​Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Саматов Шайхонтоҳур туманида жойлашган маҳаллалар аҳли билан мулоқотда бўлиб, аниқланган масалалар юзасидан ​26 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокимига депутатлик сўровини юборганди. Бу ҳақда Ўзбекистон «Адолат» СДП Матбуот хизмати хабарига таяниб “Кун.уз” ёзмоқда.

«Сузук ота» маҳалласининг Сўзона берк кўчасида яшовчи аҳолининг газ, электр энергияси таъминотида муаммолар юзага келаётгани, «Каттабоғ» маҳалласида 400 нафардан ортиқ болага мактабгача таълим муассасаси зарурлиги, Ўзгариш, Атиргул кўчаларининг ички йўлларини таъмирлаш кераклиги ҳамда Каттабоғ кўчасида аҳоли фойдаланиши учун канализация йўқлиги каби қатор муаммоларни бартараф этиш масаласи кўтарилган депутатлик сўровида билдирилганди», — дейилади ахборотда.

Шунингдек, сўровда «Янги Камолон», «Камолон» МФЙлар ўз биносига эга эмаслиги сабабли «Камолон Дарвоза» маҳалласи ҳудуди 8а-уй рўпарасида маҳалла идорасини қуриш, 43-сонли Оилавий поликлиника ва 491-сонли МТМ олдида пиёдалар ўтиш йўлагини таъмирлаш ва жами 11 та кўчанинг 3500 м.кв. қисмига асфальт қопламаси ётқизишда ҳамда 567-сонли МТМ биноларини таъмирдан чиқаришда амалий ёрдам бериш каби мурожаатлар кўтарилгани баён этилади.

Сўровнинг мақсадига кўра, Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқароларга қулайликлар яратиш ҳамда маҳалла фуқаролари йиғинлари ходимларига шарт-шароитларни таъминлаш борасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан режалаштирилаётган ишлар юзасидан ахборот берилиши сўралган.

«Гарчи қонунчиликда белгиланган муддат 10 кун ўтган бўлсада, ҳамон мутасадди ҳокимлик томонидан депутатлик сўровига жавоб берилмади. Умид қиламизки, яқин кунларда У.Саматовнинг депутатлик сўровида кўтарилган масалаларга шаҳар ҳокимлиги томонидан керакли чора-тадбирлар амалга оширилади ҳамда туман аҳолиси учун зарур қулайликлар яратилади», — дейилади партия хабарида.

Маълумот учун, ​Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддасида — Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари депутат, сенатор сўровига, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёзма жавоб юборилиш кўрсатилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда кучишлатар тузилмалар исёнларни бостириш учун машқ қилишмоқда

1-3 август кунлари Республика миқёсида биринчи маротаба Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи раҳбарлигида Кучишлатар тузилмаларнинг ...

Андрей кубатинга озодлик!

Андрей Кубатин 130 йил ўриснинг қош –қовоғиға қараб яшадик. 130 йил ўрис кечмиши, адабиёти, саънати, маъданиятини...улуғлаб яшадик. 130 йил Тангрини тан олмай яшадик. ...

Расмиятчиликни йиғиштириб, реал ўзгаришлар қилинса…

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида барча соҳаларда юксалиш бўлишидан ҳар иккала халқ манфаатдор. Дўстона алоқаларимиз янада ривожланишини ўзбегу қозоқ бирдек хоҳлайди. ...