Нигериянинг Лагос шаҳридаги уч қаватли мактаб биноси қулаб тушди, деб ёзади “Хабар.уз” нашри.
«Guardian Nigerian» нашри ёзишича, 100 нафардан зиёд ўқувчи харобалар остида қолган бўлиши мумкин.
Ҳозирча олинган маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар йўқ.
Фавқулодда ҳодисадан жароҳат олган ўқувчилар касалхонага етказилган.