Қозоғистон бугундан бошлаб Ўзбекистон анорларини олиб киришга қўйилган тақиқни бекор қилди

Қозоғистон 14 мартдан бошлаб Ўзбекистондан сархил анор олиб киришга қўйилган чекловни олиб ташлади. Мазкур тақиқ 19 февралда жорий этилган эди. Бу ҳақда “Ўздавкарантин” инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.

Фото:Одноклассники

Остона шаҳрида “Ўздавкарантин” раҳбари Иброҳим Эргашев ва Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Гулмира Исаева ҳамда ушбу вазирлик агросаноат комплексидаги Давлат инспекцияси қўмитаси раиси ўринбосари Алмабек Марс билан бўлиб ўтган музокаралар якунида шу бўйича келишувга эришилган.

Учрашув давомида икки давлат карантин хизматлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, икки мамлакатдаги фитосанитар вазият, карантиности маҳсулотлар экспорти ва импорти назорати масалалари ҳам муҳокама қилинди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мактабнинг эгаси ким: вазирликми ёки ҳокимлик?

  Умумтаълим мактабларининг доирасимон муҳрига нима деб ёзилганига эътибор қаратганмисиз? Кўрган бўлсангиз ҳам диққат қилмаган бўлишингиз мумкин. Чунки ундаги ёзувни ...

Ленинградда ўзбекистондан келган икки мигрант ҳалок бўлди

Ленинград областида 14-қаватдаги қурилиш майдончасидан қулаганидан кейин ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди. Петербургдаги «Северний завод»да иккинчи фожиа юз берди. ...

22 давлат хитойда уйғурларнинг оммавий равишда қамоққа олинишига қарши қўшма баёнот имзолади

Япония, Буюк Британия ва яна 20 давлат Хитойнинг Синсзян вилоятида уйғурларнинг оммавий равишда қамоққа олинишига қарши қўшма баёнот имзолади, деб ССN хабарига таяниб ...