Террорчиларга икки доллар пул ўтказган ўзбекистонлик 10 йилга қамалди

Россиянинг Новосибирск шаҳрида Абдувоҳид Мирзабоев устидан олиб борилган суд ўз ишини якунлади — Ўзбекистон фуқароси терроризмга кўмаклашишда айбланаётган эди.

Иллюстратив фото

Тергов маълумотларига кўра, Мирзабоев ИШИДнинг кўп сонли бўлинмаларидан бири — «Жамоат ат-Тавҳид вал-Жиҳод» жангари тўдаси аъзоларига молиявий ёрдам кўрсатган. Ўзбекистон фуқароси тўданинг уч нафар аъзоси билан мунтазам ёзишма олиб борган, деб ёзади телеграмдаги “Дарё Лайф” канали.

Терговнинг аниқлашича, айбланувчи уларга «Киви-кошелёк» тўлов тизими орқали 133 рубль 84 копейка (икки доллар) пул ўтказган. Терговчилар бу синов тариқасидаги ўтказма бўлган, деган фикрда. Шунингдек, Мирзабоев атрофидагиларга Сурияга бориб, жанговар ҳаракатларда иштирок этишни ҳам таклиф қилган.

Гумонланувчи 2018 йил май ойида Россия Федерал хавфсизлик хизмати Новосибирск бошқармаси ходимлари томонидан ушланган. Ўзбекистон фуқароси Мирзабоев 14 март куни Новосибирск суди томонидан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Японияда йигит ичида 70 киши бўлган студияни ёқиб юборди: 33 киши қурбон бўлди

Япониянинг Киото шаҳрида жойлашган анимацион студиялардан бирида ёнғин оқибатида қурбонлар сони 33 кишига етди. “Euronews”нинг маълум қилишича яна 36 киши жабрланган. Студия ...

Ўзбекнинг жони шунчалик арзонми?

Кеча Россиянинг Тула областида ўзбекистонлик аёлнинг барчанинг кўз олдида пичоқлаб ўлдирилишини кўрдим. Юрагим ачишиб кетди. Қўлингизга нина санчиб кўринг, тиғ азобини ҳис ...

Шўрчидаги деҳқон бозори олдида аёллар ўртасида пичоқбозлик бўлди

2019 йил 5 апрель куни Сурхондарёда икки аёлнинг жанжали пичоқбозлик билан якун топди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилган. Вилоятнинг Шўрчи тумани Тамаддун маҳалласида ...