Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Дилбар Абдулазизова 68 ёшида вафот этди

2019 йилнинг 15 март куни Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри актрисаси, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Дилбар Абдулазизова 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда UZ24 сайти ёзмоқда.

Дилбар Абдулазизова 1951 йили Тошкент вилоятида туғилган. У ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олган. Илк бор  “Баҳор қайтмайди” видео фильмидаги Муқаддамнинг дугонаси Лобар дебют роли орқали танилган. 1973 йилдан буён Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  “Қизил қалпоқча” , “Сеҳрли соатча”,  “Минг бир кеча”, “Мешполвон”, “Қор маликаси” сингари юздан зиёд саҳна асарларида турли характердаги қаҳрамонларни ижро этган.

Актриса 2000 йил Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси халқ артисти унвонига сазовор бўлган. Оилали, бир ўғил ва бир қизнинг онаси бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек телевидениесида беҳаё саҳна очиқ кўрсатилди

31-январь куни соат 22:00да Ўзбекистоннинг “Кинотеатр” телеканали тақдим этган “Боунти” фильми беҳаё суратда намойиш этилди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ...

Шуҳрат аббосов

АББОСОВ  Шуҳрат  Солиҳович  (1931. 16.1, Қўқон) — ўзбек  режиссёри.  Ўзбекистонда  хизмат  кўрсатган  санъат  арбоби (1965). Ўзбекистон  халқ  артисти (1974). Тошкент  ...

Ўзбекистон телеканалларида хориж сериаллари намойиши чекланади

Ўзбекистон нодавлат телеканалларида бир кунлик эфир жадвалини шакллантиришда хориж сериалини бир суткада фақатгина бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда намойиш этиш белгиланди. ...