Москвада Марказий Осиё эркаклар ўз ватандошларини зўрлади

Москва ғарбидаги квартираларнинг бирида қизларни зўрлаган эркаклар Ўрта Осиё фуқаролари эканлиги аниқланди. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб Соф.уз сайти ёзмоқда.

Иллюстратив фото

Илгарироқ, бошқа бир манба қуролланган тажовуз 12 март куни содир бўлганини маълум қилган эди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. ИИВ Бош бошқармаси матбуот-хизмати турли манзилларда яшовчи уч нафар гумондор қўлга олинганини хабар қилган.

“Жабрдийдалар ҳам, жиноят содир этган шахслар ҳам Ўрта Осиё фуқароларидир”, — деб айтган агентликка суҳбатдош.

Хабар қилинишича, қизлар ҳеч қаерда ишламаган, шу билан бирга талончилар уларнинг заргарлик буюмлари, мобил телефонлари ва пулларини ўғирлаб кетишган.

Суҳбатдошнинг айтишича, босқинчилар жабрдийларага пневматик қурол билан таҳдид қилган.

1987, 1994 ва 1996 йилда туғилган ёвуз ниятли шахслар – ҳар бири қандай роль ўйнаганидан қатъий назар РФ ЖК 131 моддаси 2 қисми “б” банди (номусга тегиш), 132 модда 2 қисми ва 162 модда 3 қисми (талон-тарож)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Наманганда етти йил аввал университет домласини калтаклаган собиқ ҳокимнинг ўғли жавобгарликка тортилиши мумкин

Наманган давлат муҳандислик-технология институти собиқ доценти¸ фалсафа фанлари номзоди Сирожиддин Ашуровни бундан 7 йил олдин калтаклаган талабалар жавобгарликка тортилиши ...

Сизни милиция тўхтатди: нима қилиш керак?

Ички ишлар ходимлари ҳужжатларни текшириш учун кўчада ҳар кимни тўхтатиши мумкин. Бу вазиятдан тезроқ ва иложи борича талафотларсиз чиқиб кетиш йўллари бор. Энг аввало, сизни ...

Бир йигит ҳикояси: “коррупция – ҳаётимни жар ёқасига келтириб қўйган эди…”

Фото: PolitRussia Юрган – дарё, дейдилар. Сафарга чиққанингизда турфа воқеаларга, турли феъл-атвордаги кишиларга дуч келасиз, бирини кўриб фикр қилсангиз, бирини кўриб шукр ...