Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 16 март куни бир қатор маҳбусларни афв этиш ҳақидаги фармойишни имзолаган, деб ёзади телеграмдаги Zed News канали.

Уларнинг ичида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. 1986 йилда туғилган Аҳмедов Ойбек Саъдуллаевич президент томонидан афв этилган.
Ойбек Аҳмедов 2016 йилда 6.5 йилга ҳукм қилинган эди. Унга Боку суди томонидан ватандошини пичоқлаб, жароҳат етказиш айби қўйилган.
Илҳом Алиев жами 431 инсонни афв этган бўлиб, шундан 14 нафари хориж фуқароларидир.