Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 6,39 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,4%га ўсди

2019 йил январь-февраль ойи якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси 6,39 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,4%га ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда, деб ёзади “Кун.уз” сайти.

Экспорт ҳажми 3,03 млрд долларга (ўсиш суръати 20,4%) ва импорт ҳажми 3,35 млрд долларга (ўсиш суръати 30,3%) етди. Ташқи савдо салдоси минус 319,2 млн долларни ташкил қилди.

2019 йилнинг январь-февраль ойида экспорт қилинган товар ва хизматлар, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 513,7 млн долларга кўпроқ экспорт қилинди, товар ва хизматлар импорти ҳажми эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 779,6 млн долларга кўпроқ.

2019 йилнинг январь-февраль ойи якуни бўйича товарлар экспорти билан шуғулланувчи корхоналар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 281тага кўпайиб, 2096тага етди.

Ташқи савдо айланмаси динамикасидан келтирилган маълумотлар кўрсаткичларнинг қолган йилларга нисбатан ўсганлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, 2019 йил январь-февраль ойида амалга оширилган экспорт ҳажми, ўтган йилларга нисбатан кўпайиб, 3,03 млрд долларни ташкил қилди.

2019 йил январь-февраль ойида ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 31,4%ни ташкил этиб, ҳамда ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 113,4% ташкил этди.

Бошқа хорижий давлатларнинг республика ташқи савдо айланмасидаги улуши 2018 йилнинг январь-февраль ойида 65,3%ни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг ушбу даврида эса ташқи савдо айланмасидаги улуши 68,6%га етди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,3%га ўсди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижонда ўқитувчи ва шифокорлар мажбуран яганага чиқарилмоқда

Ўқитувчи ва шифокорлар Булоқбоши тумани пахта далаларида яганада. Халқаро ташкилотларнинг мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳақидаги тинимсиз чақириқларига қарамай, ...

Тожик тадбиркорлари москвадаги мажмуада чиққан ёнғиндан миллионлаб зарар кўрди (видео)

  Москвадаги «Синдика» савдо мажмуасида юз берган ёнғин оқибатида ўнлаб тожик тадбиркорлари ҳам катта миқдорда зарар кўрди. Бу ҳақда РТ меҳнат, миграция ва аҳоли ...

Энди ўзбекистонда яйловлардан фойдаланганлик учун ҳақ ундирилади

«Яйловлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Президент томонидан имзоланди, деб хабар берди ЎзА. Қонунга мувофиқ, яйловлар чорва моллари учун озуқа бўлган ...