Наманганда яна бир прокурор ушланди

Косонсой туманининг Тагижар маҳалласида яшовчи И.М. муқаддам фирибгарлик жиноятига қўл ургани учун икки бор судланган. Бироқ бундан хулоса чиқармай, яна эски қилмишларини давом эттирди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди судьяси Султонмақсуд Холботировга таяниб «Дарё» нашри маълум қилмоқда.

Фото: Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди

У 2018 йил 16 ноябрь куни Косонсой буюм бозори директорига қўнғироқ қилиб, ўзини прокуратура ходими Бекзод сифатида таништиради. Ҳозирда Тошкент шаҳрида ўқишдалиги, харажатлар учун 200 АҚШ доллари кераклиги, ўқишдан қайтганидан сўнг қайтариб беришни айтиб, пулни олади, бироқ қайтариб бермайди.

2018 йил 6 декабрь куни Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бош врачига қўнғироқ қилиб, унга ҳам ўзини прокуратура ходими Бекзод сифатида таништиради. Эски усул такрорланади: ўқишдалиги , 200 доллар зарур бўлиб қолганини айтади. Сўралган пулни бериб турса келгусида шифохонада прокуратура томонидан ўтказиладиган текширувларда қўллаб туришини айтади. Тиббиёт бирлашмаси бош врачи бу шартга гўёки рози бўлади ва тамагирлик ҳолати ҳақида ҳуқуқ-тартибот идорасига хабар беради.

Шундан сўнг тезкор тадбир уюштирилди. И.М. Наманган — Косонсой йўналишида киракашлик билан шуғулланувчи Б.Абдуллаев орқали Наманган шаҳар, 2-кичик тумандаги банк биноси олдида тадбир иштирокчисидан кимёвий ишлов берилган 1.600.000 сўмни олганда ушланди. Унга нисбатан жиноят иши очилиб, жавобгарликка тортилди.

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида ушбу жиноят иши кўриб чиқилиб, сохта прокурорга 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Жазони ўташ даврида қонунга хилоф ҳатти-ҳаракатлар содир этмаслик, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш, ИИБ розилигисиз яшаш ва иш жойини ўзгартирмаслик, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқмаслик каби қатор чекловлар ўрнатилди.

Қизиқ томони шундаки, Наманганда ўтган гал қўлга олинган сохта прокурор ҳам ўзини «Бекзод» сифатида таништирган ва у ҳам Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи иштирокида ушланганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек чегараси тўғрисидаги шартномани ратификациялади

ҚР Парламенти уч ўқишда қирғиз-ўзбек давлат чегараси ҳақидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. (more…)

Шумқадам

Ўзбекда "шумқадам" ибораси бор, бу иборани кўп ишлатамиз, бирор бало ёки офат олиб келган инсонни, "қадами ёқмаган"ларни ўзбек қисқача қилиб "шумқадам" деб қўяди. ...

Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш керакми?

Ҳа керак – агар бу иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа. Лекин ишлаб чиқарилган шакар олиб келинадиган шакардан қимматга тушса-чи? (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400