Тошкент аэропортида 21 ёшли аёлни Дубайга фоҳишаликка юбораётган фуқаро қўлга олинди

Бирлашган араб амирликларининг Дубай шаҳрига фоҳишалик қилиш учун аёлни сотиб юбормоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Тошкент шаҳридаги И.Каримов номидаги халқаро аэропортда Бухоро вилоятида яшовчи 35 ёшли Н.Ш. Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига 21 ёшли Н.Ж. исмли аёлни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун юбораётган вақтида қўлга олинди.

Суриштирув давомида Н.Ш. Дубай шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи “Шаҳноза” исмли аёл билан олдиндан тил бириктириб, унинг кўмагида Н.Ж.га авиачипта сотиб олганлиги ва Н.Ж. Дубай шаҳрига етиб боргандан сўнг, аввалига 3500 долларни улар учун ишлаб бериши кераклиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Суд санъат умаровга 6 йил  қамоқ жазосини берди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Кун.Уз хабар берди. 19 октябрь ...

Чиқиш визаси чиғириқлари

Айни пайтда фақат Ӯзбекистон ва Шимолий Кореяда мавжуд бӯлган чиқиш визаси 2019 йил 1-январдан эътиборан бекор қилинади. Бу  тӯғрисида Ӯзбекистон ҳукумати расман  эълон ...

Шуманойда қутирган шоқол одамларга ва уй ҳайвонларига ташланмоқда

Султанбек Зияевнинг хабар беришича, яқинда Қорақапоғистон Республикаси Шуманой тумани Бегжап ОФЙ ҳудудида шоқоллар қишлоқда яшовчиларга ташланган. Фуқаро Юсуп Қурбанов ва ...