Ҳокимга мурожаат қилган тадбиркорнинг кафесини бузишмоқчи

Вилоят ҳокимининг шу йил 15 март кунги тадбиркорлар билан учрашувида каттақўрғонлик якка тартибдаги тадбиркор Элёр Қодиров туман марказидаги истироҳат боғида салқин ичимликлар ва музқаймоқ савдоси билан шуғулланиб ўнта доимий иш ўрни яратгани, энди фаолиятини кенгайтириб истироҳат боғига замонавий аттракционлар келтиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганди. Мурожаатини жойида ўрганиб чиқиш ва масалага ижобий ечим топишда ёрдам кўрсатиш учун вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Ҳусан Хўжамқуловга топшириқ берилганди, деб ёзади Зарафшон газетаси.

Фото:«Zarnews»

– Замонавий аттракционлар келтириб, боғни ёшларимизнинг кўнгилочар масканига айлантириш ва Кадан қўрғонидаги қаровсиз ҳолга келиб қолган автотураргоҳда енгил конструкцияли бекат қуриш бўйича 2018 йил сентябрь ойида туман ҳокимига таклифимни билдириб, амалий ёрдам сўрагандим. Аммо март ойигача ҳам натижа бўлмади. 9 март куни бизнес лойиҳаларимни олиб ҳокимга учрашганим ҳам фойдасиз бўлди.

15 март куни вилоят ҳокимининг қабулида бўлганимдан сўнг кечга яқин вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари келиб жойимни ва ишимни кўриб кетгач, бироздан сўнг туман ҳокимлигига чақиришди. Ҳоким хонасида тумандаги соҳага тегишли ташкилот раҳбар-мутахассислари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари ва бошқа мансабдорлар менинг мурожаатимни ҳал этиш ўрнига тадбиркорлик фаолиятимдаги йўл қўйган хатоларимни муҳокама қилишди. Ҳокимнинг рухсати билан уч метрли йўлакча ётқизганим ва истироҳат боғидаги музқаймоқ кафесига қўшни бўлган нотариус илтимосига кўра идора ҳовлисидаги гулларга сув қуйиб туришим учун темир тўсиқдан эшик очганим ва ўша куни бекитиб қўйганим, ижара шартномасидаги ишларни бажарилмаган, дея қарорни бекор қилиш ва музқаймоқ кафесини буздириб ташлаш, ўрнини аукционга қўйиб сотишларини билдиришди.

Ичкаридан қандай чиқдим билмадим, аммо эшик олдида ҳокимият ходимлари менга «Кўпроқ вилоят ҳокимидан ёрдам сўранг, Сизга бу ҳам кам, энди жойингизни бузамиз», деб масхаралашди. Айбим – вилоят ҳокимига мурожаат қилганимми?…

Масала тафсилотларига аниқлик киритиш учун вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳусан Хўжамқулов билан боғландик.

– Тадбиркор вилоят ҳокими қабулига автомобиллар учун замонавий бекат қуриш ва Пайшанба шаҳри марказидаги истироҳат боғида дирекция ташкил этиб, унга боғни ижарага бериш бўйича мурожаат қилди. Масалани ўрганиб чиқиб, мулкни ижарага олиш талаблари, тартиблари, туман ҳокимлари мулк ёки ерни бирор кишига тўғридан-тўғри қарор асосида бериш ваколати йўқлиги  ва бошқа ҳуқуқуий маслаҳатларни бердим. Билишимча, унинг музқаймоқ сотиш павильони бор ва унинг ёнидан 2018 йил ноябрь ойида яна 2 сотих қўшимча ер олган экан. Лекин тадбиркор ноқонуний равишда 3 метр майдонни қўшиб олган ва ер ижара шартномасини вақтида тузмаганлиги учун унинг музқаймоқ павильони бузиладиган бўлди. Истироҳат боғи туман ободонлаштириш бўлими балансида ва туман ҳокимлиги бу ерни обод ҳудудга айлантириш учун 2 миллиардга яқин маблағ сарфлаган. Боғ ҳудуди катта бўлганлиги учун уни бир неча қисмларга бўлиб аукцион орқали тадбиркорларга берилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Илҳом алиев ўзбекистонлик маҳкумни афв этди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 16 март куни бир қатор маҳбусларни афв этиш ҳақидаги фармойишни имзолаган, деб ёзади телеграмдаги Zed News канали. Фото:regnum.ru Уларнинг ...

Қамчиқ довонида пиёдани бир неча машина босиб кетди

22 октябрь куни тунда Наманган вилояти Поп тумани Қамчиқ довонида номаълум ҳайдовчи уриб юборган пиёдани, сўнгра яна бир неча машина босиб кетган. Бу ҳақда “Соф.Уз” нашри ...

Ашраф ғани митинг ўтказаётган вақтда портлаш содир бўлди

Афғонистоннинг Парвон вилоятида ўтказилган сайловолди митингида юз берган портлаш туфайли 24 киши ҳалок бўлди, 31 киши яраланди. Жангал Боғ туманидаги митингда мамлакат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400