Сурхондарёда 119 ёшли Ихвол Гапаровага биометрик паспорт берилди

Қумқўрғон тумани ”Жозиба” маҳалласида яшовчи 119 ёшли Ихвол Гапаровага янги биометрик паспорт берилди.  Бу ҳақда «Халқ сўзи» нашри ёзмоқда.

Фото: «Халқ сўзи»

1900 йилда Бойсун туманида туғилган момо ҳамон тетик, дилкаш суҳбатдош. Ҳаётнинг пасту баланд, яхши-ёмон кунларини бошдан кечирган Ихвол мома таъбир жоиз бўлса, “тирик тарих”. Эри Бадалов Ғаффор билан 4 ўғил, 3 қизни тарбиялаб, эл хизматига қўшишди.

Ҳозирда 59 набира, 163 чевара, 27 эвара қуршовида пиру бадавлат Ихвол момо умрига яна бир ёш қўшилиб, кўклам, Наврўзга етишгани учун шукрона айтади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Петербургда калтакланган ва зўрланган ўзбекистонлик аёл шифохонадан ўғирлаб кетилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бир гуруҳ ўзбекистонликлар томонидан зўрлангани айтилаётган аёлни касалхонадан ўғирлашда гумон қилиниб, ўзбекистонлик икки аёл ва ...

Нью-йоркда ўзбек полициячи садоқат мақсудова ўғирликда айбланмоқда, унинг ўзи ўғирлик қилганини рад қилмоқда

Нью-Йорк полиция хизматчиси, асли бухоролик Садоқат Мақсудова 300 долларлик кийим-кечакнинг пулини бермасдан дўкондан чиқиб кетаётганида қўлга олингани айтилмоқда. Нью-Йорк ...

Тошкентда ҳайдовчилар 6 ойда 25,6 миллиард сўм жарима тўлади

ЎзАнинг Тошкент шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматига таяниб маълум қилишича, жорий йилнинг олти ойида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ...