Касим-Жомарт Токаев Қозоғистон халқи олдида қасамёд қабул қилди

Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Касим-Жомарт Токаев, Қозоғистон халқи олдида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда   “Казинформ”га таяниб ЎзА хабар қилмоқда.

Маросим Қозоғистон Республикаси Миллий Гвардияси фахрий қоровулларининг Парламент мажлислар залига мамлакат байроғи, герби ва Конституциясини олиб кириши билан бошланди.

Шундан сўнг залга Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ва Касим-Жомарт Токаев кириб келди.

Қасамёддан олдин Қозоғистон Республикаси Конституциявий кенгаш раиси Кайрат Мами ушбу вазият бўйича тушунтириш бериб ўтди.

 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 48-моддасида “Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимидан муддатдан олдин озод этилиши ёки четлатилиши, шунингдек, вафот этганлиги муносабати билан мамлакат Президенти ваколатлари қолган муддатларда Парламент Сенати раисига ўтади”, дея қайд этиб қўйилган.

Шунингдек, Конституцияга мувофиқ, Президент вазифасини бажараётган шахс Сенат раиси, Парламент раиси, Бош вазир каби ваколатлардан озод этилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хоразмда норозилик билдириб 1500 га яқин одам урганч—хонқа магистралида жойлашган катта кўприкни ëпиб қўйишган

26 июль куни кечки маҳал Хоразм вилояти Урганч шаҳрида компенсация берилмасдан уйи бузилган аҳоли ҳокимликка қарши чиқишгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда, деб ёзади ...

Инвесторларга палов эмас, аниқ қонунлар ва имкониятлар керак

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистонда инвестицион фаолиятни яхшилаш бўйича ишлардаги жиддий камчиликлар ва муаммолар тўғрисида маълум ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги тошкентда “толибон” офиси очилгани ҳақидаги хабарни рад этди

Фото: ISAF Media Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тошкентда "Толибон" сиёсий ҳаракатининг офиси очилишини рад этди. Илгарироқ Reuters толиблар вакилларига таянган ҳолда, ...